Latest news

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  50 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

Альберто Заккерони: "Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз" News

Альберто Заккерони: "Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз"

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида янги тактикалардан фойдаланиб кўрмоқчи.

Бу ҳақда мутахассис gulfnews.com сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Гаитига қарши илк ўртоқлик ўйинида фақат 25-дақиқадан сўнг вазият яратишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистонга қарши ўйинда янги ғоя ва тактикалардан фойдаланамиз. Яхши формада бўлиш ва чиройли ўйин кўрсатишимиз учун вақт керак. Тўғри, ҳамма тезда натижа бўлишини истайди, бироқ натижага тез эришиб бўлмайди.
Бу ўртоқлик учрашувларида футболчилар бор эътиборини фақат ўйинга қаратиши керак. Агар диққатни бир жойга тўплаб ҳаракат қилишса, бунданда яхшироқ футбол намойиш этишлари мумкин.
Жароҳатлар - спортнинг бир қисми ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмаймиз, бироқ Осиё Кубогигача бизда етарлича футболчи бўлади. Мақсадимиз ҳужум ва ҳимояда яхши ҳаракат қиладиган кучли жамоа тузиш. Жамоага янги футболчиларни чақиришга интиламиз. Турнирлар яқинлашса ҳақиқий кучимизни кўрасиз" - дейди Альберто Заккерони.

Эслатиб ўтамиз, БАА ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика