Latest news

07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  3 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  6 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  130 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16

"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади News

"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади

Эртага қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетадиган бош жамоа мураббийлар штабига италиялик мутахассислар жалб қилинди.

"Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алессандро Спиноглио мухлисларимизга яхши таниш. Мутахассис ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб "Бунёдкор"да фаолият юритиб келади. Мураббийнинг ярим йиллик фаолияти раҳбарият ва бош мураббийга маъқул келди ва шу боис у билан тузилган шартнома ўзаро келишувга кўра узайтирилди.

Шунингдек, Карло Альберто Бертоне ва Андрес Карло Моауро ҳам фаолиятини жамоамиз билан боғлади. Карло Альберто таҳлилчи вазифасини бажарса, Андрес Моауро футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб беради. Спиноглиодан фарқли равишда Моауро футболчилар билан якка тартибда шуғулланади", – дейилади "қалдирғочлар" хабарида.


Алессандро Спиноглио

Туғилган санаси: 27.06.1980

Фуқаролиги: Италия

Лавозими: жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий


Карло Альберто Бертоне

Туғилган санаси: 26.01.1994

Фуқаролиги: Италия

Лавозими: таҳлилчи


Андрес Карло Моауро

Туғилган санаси: 19.08.1993

Фуқаролиги: Италия

Лавозими: жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика