Latest news

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  0 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  2 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Акром Комилов: «ОЧЛ «Бунёдкор»сиз зерикарли бўлади» News

Акром Комилов: «ОЧЛ «Бунёдкор»сиз зерикарли бўлади»

Хабарингиз бор, бу йилги Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг икки гранд клуби - «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўзаро тўқнаш келишади.

Маълумот учун, «темирйўлчилар» ва «қалдирғочлар» кубок финалида бир бор тўқнаш келишган. 2014 йилги қарама-қаршиликда «Локомотив» қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонганди.

Биз ушбу муҳим баҳс олдидан «Бунёдкор» ҳимоячиси Акром Комиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акром, ярим финалда икки ўйин натижасига кўра, «Динамо»ни мағлуб этдинглар. Сафардаги ишончли ғалабанинг асосий омили нимада бўлди?

- Менимча, биз финалга чиқишни кўпроқ хоҳлагандик. Барчамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашдик. Энг муҳими, мураббийларимизнинг ўйиндан олдин берган кўрсатмаларини бекаму-кўст бажардик.


- «Бунёдкор» мухлисларида биринчи учрашувдаги нурсиз дурангдан сўнг хавотир йўқ эмасди. Ўша натижани кутилмаган дейиш мумкинми ёки ҳақиқатан ҳам ўйин шунга мос бўлганмиди?

- Йўқ, мен бироз бошқача фикрдаман. Мазкур баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Зеро, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятларимиз жуда кўп бўлди. Фақат вазиятларни голга айлантира олмаслик бизга панд берганди.

- Жавоб ўйини олдидан ҳадик бормиди ёки майдонга ишонч билан тушдингларми?

- Иккинчи вариант тўғри. Агар саволингизнинг биринчи қисми ҳақида ўйлаганимизда, аниқ мағлубиятга учрардик.

- Финалгача бўлган ўйинлар орасида энг қийини қайси?

- Биз учун ҳар бир баҳс мураккаб тарзда кечди. Барча учрашувларда рақиблар жиддий қаршилик кўрсатишди. Айниқса, икки учрашувдан иборат кубок баҳсларида қайсидир жамоани фаворит сифатида кўрсатиш нотўғри бўлади.

- Олдинда битта ўйин қолди. Унда ғалабага эришган жамоа учун ОЧЛ эшиклари очилади. Финалдан нималарни кутяпсиз?

- Албатта, ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Чунки ОЧЛ-2018 «Бунёдкор»сиз зерикарли ўтади. Шу боис, кубок финалини сабрсизлик билан кутяпмиз. Ушбу совринни қўлга киритишни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хоҳлаяпмиз. Жамоамизда мукофот ютмаган ёшлар бисёр. Шундай экан, барчамизда иштиёқ кучли бўлади.


- «Локомотив» кубокни осонликча бой бермайди. Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғри, «Локомотив» кучли клуб. Чемпионатда ҳам яққол пешқадам бўлиб турибди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни ғалабадан ўзга натижа қониқтирмайди.

- Сизнингча, ушбу учрашувда «Бун­ёдкор»нинг устун томони нимада бўлади?

- Финалда ҳеч бир жамоада яққол устунлик бўлмайди. Менимча, имкониятлар элликка эллик. Қайси томон ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳласа, якунда ўша клуб футболчилари кубокни боши узра баланд кўтаришади.

- 2014 йилги финалда ҳам «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўзаро тўқнаш келишганди. Ўша драматик учрашувни эслайсизми?

- Ҳа, албатта, худди кечагидек ёдимда, ўзим ҳам майдонга тушгандим. Қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учрагандик. Жуда алам қилганди. Энди ўша ҳолат учун ҳам реванш олишимиз шарт.

- «Обод»нинг олий лигадан четлатилиши сиз учун ҳам кутилмаган ҳолатга айландими?

- Худди шундай.

- Бу тўғрими?

- ЎФФ шундай қарорга келибдими, демак тўғри. Ҳамиша спорт принципларига амал қилингани маъқул.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика