Latest news

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Акмал Холматов ва Рўзиқул Бердиев – июль ойи лауреатлари! News

Акмал Холматов ва Рўзиқул Бердиев – июль ойи лауреатлари!

Журналистлар ўртасида ўтказилган «Июль ойинининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи» сўровномасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ярим ҳимоячиси Акмал Холматов ва Қаршининг «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 1 август, пайшанба куни бошланган сўровнома 7 август, чоршанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар жами 10 нафар мураббий ва 14 нафар футболчига овоз беришди.

«Ой ўйинчиси» номи учун курашда «Локомотив» ярим ҳимоячиси Акмал Холматовга тенг келадиган футболчига топилмади. Июль ойида, жумладан, «Бунёдкор»га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида чиройли гол уришга муваффақ бўлган Холматов асосий таъқибчилари – «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Олег Зотеев ва «Олмалиқ» ҳужумчиси Зафар Полвоновни 6 очко фарқ билан ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, Холматов биринчи марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлаётгани йўқ. Айни вақтда «Локомотив» таркибидаги ишончли ҳам чиройли ўйини билан ажралиб турган тажрибали футболчи апрель ойи якунлари бўйича ўтказилган сўровномада ҳам тенгсиз бўлганди.

«Ой мураббийи» номи учун кураш нисбатан кескинроқ кечди ва бунда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Локомотив» устози Ҳаким Фузайловдан бир очкога ўзиб кетиб, кетма-кет учинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Таъкидлаш жоиз, сўнгги ўйинларда мағлубият нималигини билмай келаётган Бердиев шогирдлари Олий Лига пешқадамлари – «Бунёдкор» ва «Локомотив»га деярли етиб олиб, чемпионлик интригасини янада кучайтиришди.

Ой мураббийини аниқлаш юзасидан ўтказилган сўровномада «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин учинчи бўлди. Кучли бешликда «Бухоро» устози Тачмурад Агамурадов ҳамда март ва апрель ойларида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилган «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси июль ойи кучли бешлиги:
1. Акмал Холматов («Локомотив») – 20 балл.
2. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 14 балл.
3. Зафар Полвонов («Олмалиқ») – 14 балл.
4. Сардор Мирзаев («Нефтчи») – 12 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф»), Абдураззоқ Жўраев («Навбаҳор») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси июль ойи бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 25 балл.
2. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 24 балл.
3. Игорь Шквирин («Олмалиқ») – 13 балл.
4. Тачмурад Агамурадов («Бухоро») – 11 балл.
5. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 7 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика