Latest news

22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  2 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  4 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  116 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  12 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  35

Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди" News

Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Иккала жамоа ҳам бугун яхши ўйин ўтказди. Биз учун ғалаба жуда муҳим эди. Йигитлар ҳарактер кўрсатиб, чиройли ўйин намойиш этишди. Чиройли голлар кўрдик. Термизда бундай голларни урмаганимизга анча бўлганди. Йигитларни ва бизни қўллаб турган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Рақобатчимизга қарши ўйинда уч очко муҳим эди, ғалаба орқали турнир жадвалида бироз бўлса-да юқориладик. Тўғри, ўйинни яхши бошлай олмадик. "Бунёдкор" икки вазиятда бизни кечирди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлди, аммо омад бизга кулиб боқди.

- "Насаф"га қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Келаси ўйинимиз "Қўқон-1912"га қарши кечади. Жамоа тезроқ тикланиб олиши керак, чунки 17 август куни "Қўқон-1912"га қарши ўйнаймиз. Ҳозир бор эътибор шу учрашувга қаратилган. Илк навбатда йигитларни тиклаш керак. Бу учрашув биз учун жуда муҳим. Ҳозирдан айтаман: қийин учрашув бўлади. Чунки Қўқонда баҳс олиб борамиз. Кейин эса "Насаф" ҳақида ўйлаймиз.

 - Биринчи даврада жамоанинг асосий ҳужумчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов бўлди. Рустам Турдимуродов эса уч учрашувда учта гол урди ва шу орқали у асосий ҳужумчига айландими? Иккинчи саволим, Асилбек Жумаев йил охирида Европага ёки ўзимизнинг гранд жамоалардан бирига ўтиши ҳақида гап-сўзлар бор.

- Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Абдуғафур Ҳайдаров биринчи даврани ёмон ўтказганини барча кўрди. Турдимуродовни кузатиб бораётгандик, у жамоани кучайтирди. Абдураҳмонов ва Турдимуродов яхши жуфтлик ҳосил қилишди. Бу келажак учун катта қадам. Уларнинг иккиси ҳам рақиб дарвозабонини кўп безовта қилмоқда ва кўплаб вазиятлар яратмоқда. Жамоамдаги исталган футболчи етакчи бўла олади деб ўйлайман. Ҳозир барча футболчилар ўз вазифасини бажармоқда. Муҳаммадали, Асилбек, Рустамнинг барчаси ўз ролини яхши бажаряпти. Жамоамизнинг ривожланиш йўли бироз ўзгарди. Чунки 8 нафар футболчи кетган бўлса, қўл остимизда қолган кам ўйин амалиётига эга футбочиларга имкон беряпмиз. Ҳали бу ўз мевасини беради.

- Ёзда 8 нафар футболчининг кетиши Сизни қанчалик ранжитди?

- Футболчиларнинг ўзи қўйиб юборишимизни сўради. Улар бошқа клубларда тўп тепишни исташди. Раҳбариятга бу маъқул келди. Футболчиларга бошқа жойдан таклиф бўлса, уларни қўйиб юбориш бўйича келишув бор эди. "Сурхон"нинг вазифаси шундай: ўзбек футболи ривожи йўлида футболчи тарбиялаш.

- "Бунёдкор" гол урганидан кейин Сизни асабий ҳолда кўрдик.

- Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди. Мақсад нолга ўйнаш эди.

- Бугун Беҳруз Шайдулов "Сурхон" таркибида 150-ўйинини ўтказди.

- Уни менинг номимдан табриклаб қўйинг (кулади).

Rating: +3   

Comments

   
14 aug 10:26:43
Wonderboy7
Койил Сурхон! Нефтчи шунча пул сарфлаб килолмаган ишни бажарди, хакикатдан рахбарлари аклли ишлашмокда Сурхон ни
   
14 aug 06:10:53
УБМ
Reply to comment by Ochilov Farobiddin
Сурхонни россияни клуби десахам булади, лекин тепасида аклли одамлар бор экан, оддий таркиб билан шунака футбол курсатяпди, хакикий жамоа шундай уйнайди, базибир вилоят хокимлигларини бази жамоалари бор, пул бор, уйинчи бор, мухлис бор лекин акл ёк, акл!
думизи таги қизийди шекилли-а, бошқа вилоят футболчиларини кўрганда?:))
   
14 aug 04:54:43
Узбек футболи
Асилбек Жумаев хақидаги савол очиқ қолиб кетипти… Европага кетса яхшироқ бўларди!
   
14 aug 03:06:40
Ochilov Farobiddin
Сурхонни россияни клуби десахам булади, лекин тепасида аклли одамлар бор экан, оддий таркиб билан шунака футбол курсатяпди, хакикий жамоа шундай уйнайди, базибир вилоят хокимлигларини бази жамоалари бор, пул бор, уйинчи бор, мухлис бор лекин акл ёк, акл!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика