Latest news

17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  4 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  15 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  8 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак" News

Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бу баҳсдан кўп нарса кутгандик. Учрашувни яхши бошладик. Аммо ўтказиб юборилган гол футболчиларимизга бирмунча ёмон таъсир қилди. Биз "Сурхон" техник жиҳатдан яхши футбол намойиш этишини билардик. Бу жамоа хатоларни кечирмайди. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

- "Бунёдкор" гранд жамоалар билан яхши ўйнаяпти. Бироқ ўртамиёна клубларга келганда ўзгариб қоляпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу саволга битта жавоб йўқ. "Сурхон" ҳам, биз ҳам футбол ўйнашни яхши кўрамиз. Лекин футболда ҳимоявий ўйинни маъқул кўрадиган жамоаларга қарши ҳаракат қилиш осон эмас. Биз ҳам жамоа сифатида шаклланишга ҳаракат қиляпмиз. Бизда ёшлар кўп ва уларни секин-аста тарбиялаб борамиз. Очиқ футбол намойиш этадиган жамоалар билан ўйнаш анча осон. "Пахтакор", "Нефтчи" каби клубларга қарши алоҳида руҳий тайёргарлик кўриш шарт эмас. Ўртамиёна клублар билан майдонга тушганда мушкул вазиятга тушиб қоляпмиз.

- "Бунёдкор"ни ярим ҳимоячилар тарк этди ва шундан сўнг марказда муаммолар юзага келгандек.

- Агар сиз Одил Ҳамробековни назарда тутаётган бўлсангиз, жуда яхши савиядаги футболчи жамоамизни тарк этди. Менга Ҳамробековнинг ўйинга ва машғулотларга бўлган муносабати жуда ёқди. У билан атиги 6 ой ишладик ва унинг ишга бўлган муносабати жуда зўр бўлди. Лекин хайрлашишга тўғри келди. Одилнинг кетиши жамоамиздаги ёшларга имконият яратади. Буни ҳам ҳисобга олиш лозим. Ёшлар ўсиб бориши учун майдонга тушишлари керак. Ҳамробеков Эронга боргач, янги жамоаси билан илк совринни қўлга киритди. Яъни, у Эрон Суперкубоги соҳиби бўлди ва бу ютуқ билан табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз.

- Биринчи давра охирида Носир Абдусаломов яхши ўйин кўрсатганди. Аммо ҳозирги пайтга келиб бу футболчи захирада қолиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу кўпроқ унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. ФИФА кунлари пайтида Носир терма жамоага кетди ва қайтиб келганидан сўнг жисмоний ҳолатини тиклаш устида иш олиб бора бошлади. У меҳнат қилишда давом этса олдинда яхши келажак кутиб турибди.

- Ижтимоий тармоқларда Сиз ҳақингизда илиқ гаплар юрибди ва Зейтуллаевга бирорта терма жамоани бериш керак деб ёзишяпти.

- Мен ҳали анча ўсишим керак. Эрта-индин нима бўлишини билмайман, лекин терма жамоада ишлаш шароити туғилса бундан ғоят мамнун бўламан. Ҳозир эса "Бунёдкор" билан Суперлигада ўйнаш жуда ёқяпти. "Бунёдкор"дек катта клубда ишлаш мен учун шараф. Ҳар кунлик ишимдан завқ оляпман. Келажакда нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

Rating: +2   

Comments

+1   
14 aug 02:24:10
Rasul M
Xozirgi Super ligada Chiroyli Futbol manili mantiqli futbol oynaydigan klublar Surxon Dinamo Bunyodkor bilmadim lekin
   
15 aug 00:39:04
Haqiqat019
Sharmanda
   
14 aug 14:39:31
Odiljon
Seni.sborniyga.murabiy.bolsin.desak.qovun.tushirdingu.Ilyos.
   
14 aug 14:39:28
Odiljon
Seni.sborniyga.murabiy.bolsin.desak.qovun.tushirdingu.Ilyos.
   
14 aug 14:39:24
Odiljon
Seni.sborniyga.murabiy.bolsin.desak.qovun.tushirdingu.Ilyos.
   
14 aug 03:01:21
Ochilov Farobiddin
Яхшиям легеонерлар бор, ёшлар жуда хом. Рахимжоновни бир дублга тушириш керак, тугри уйнашни урганса кайтарармиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика