Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  10 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  9 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Акбар Тўраев: "Биринчи даврадан сўнг жамоада қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бир нарса дея олмайман" News

Акбар Тўраев: "Биринчи даврадан сўнг жамоада қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бир нарса дея олмайман"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" (0:0) учрашувидан сўнг ўйинни захира ўриндиғида кузатган иқтидорли дарвозабон Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Учрашувда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Аммо "Зоб Аҳан" яхши қаршилик кўрсатди. Юзага келтирилган вазиятлардан фойдаланашимиз лозим эди. Худо хоҳласа Эронда бўладиган жавоб баҳсида ғалаба қозонамиз деган умиддамиз. Тўғри, жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги уй учрашувларида анчадан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу нарса футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ эмас. Бу томонлама тайёргарлигимиз яхши даражада. Машғулотларда барча кўтаринки руҳ билан шуғулланади. Ўйлашимча, жамоамизга озгина омад етишмаяпти. Ҳали олдинда яна учта тур бор. Шундай охирига курашни давом эттирамиз ва бунинг учун бор кучимизни сарфлаймиз. Захирада қолиб кетаётганимга келадиган бўлсак, бу мураббийларнинг танлови. Улар Мурод ака Зуҳуровга ишонч билдиришмоқда. Лекин машғулотларда мен ҳам ўзимни кўрсатиш учун меҳнат қиляпман. Ҳар доим ўйинга тушишга тайёрман. Бу борада муаммо йўқ. Бизларда айни пайтда асосий таркиб ёки захира футболчиси деган тушунча йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб бирлашган ва барча бир хил даражада меҳнат қилмоқда. Тўғри, ўйин амалиёти керак. Биринчи даврадан сўнг нима бўлишини вақт кўрсатади. Бу борада бир нарса дея олмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика