Latest news

22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  33 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  12 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10

"Аждарлар" тўққизинчи тўқнашувга тайёрми? "Банияс" - "Насаф" учрашувига превью News

"Аждарлар" тўққизинчи тўқнашувга тайёрми? "Банияс" - "Насаф" учрашувига превью

Бугун катта футбол куни. Клубларимизнинг жорий йилда халқаро майдондаги юришини "Насаф" бошлаб беради.

Суперлига стартида иккита дуранг билан чекланган қаршиликлар БААда маҳаллий "Банияс" жамоаси меҳмони бўлади. Бу оқшомда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш масаласи узил кесил ҳал қилинади. Йўлланма фақат битта ўйинда қўлга киритилади. Қуйида бугунги беллашув олдидан фикр ва мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз. 


⚡️ MATCH DAY. "Насаф" ёки "Банияс"?


"Насаф" ва "Банияс"даги вазият 

Рўзиқул Бердиев шогирдлари шу кунга қадар учта расмий ўйинда қатнашишга улгуришди. Дастлаб Суперкубокда "Пахтакор"га имконият берилган бўлса, "Навбаҳор" ва "Металлург" билан муроса кўчасини танлади. Жамоа ҳали тўлиқ формага кириб олмагани яққол кўриниб турибди. Боз устига футболчиларда аввалги ўйинлардаги руҳият ҳали ҳамон сақланиб қолмаган бўлса бўлгани. "Насаф"нинг рақиби "Банияс" БАА чемпионатида 10 март куни 19 тур ўйинида майдонга тушиб "Ал Наср"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайт турнир жадвалида 28 очко билан 6 ўринда кетмоқда. 




"Сўғдиёна"на "Насаф"га мухлислик қилади

"Насаф" мағлубиятга учраган тақдирда ОФК кубоги орқали халқаро майдондаги юришини давом эттиради. Биз бу билан ҳозирданоқ уларни ОЧЛдан четга чиқариб қўймоқчи эмасмиз. Лекин ушбу фактор "аждарлар"нинг босимсиз  тўп тепишларини таъминлайди. Чунки халқаро майдонда имконият йўқотилмаган бўлади. Кечаги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев гуруҳ босқичига чиқиш учун иштиёқ катта эканлигини таъкидлади. Ўтган мавсум Суперлигада иккинчи ўринни олган "Сўғдиёна" бугун астойдил "Насаф"нинг ғалабасини кутади. Ҳамюртларимизнинг БААдан ютуқ билан қайтиши ўз-ўзидан жиззахликлар учун халқаро майдон эшикларини очади. Улар ОФК кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари мумкин бўлади. 


ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳ босқичига ўтиш иштиёқида майдонга тушамиз"



"Банияс" ҳақида 

Ушбу клуб 1982 йилда ташкил топган. Уй учрашувларини 10 000 сиғимга эга "Банияс" аренада ўтказади. Жамоани руминиялик Даниэль Исэйлэ бошқармоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2011 йил қисқа вақт франциялик футбол юлдузи Давид Трезеге тўп тепган. Айни пайтдаги ҳолатга кўра, Саша Ивкович (Хорватия), Салим Ал Мамари (Уммон), Саиле (Бразилия), Гастон Алварез Суарез (Аргентина), Георге Тибар (Танзания), Николас Химинес (Аргентина), Жоао Виктор (Бразилия), Исаак Телин (Швеция), Саид Хамис (Танзания) каби легионерлар жамоада ўйнамоқда. Жамоанинг ўртача ёши 25,7. Ўтган мавсум амирликлар чемпионатида 2 ўринни эгаллади. 


Жамоанинг уй стадиони "Банияс" арена


Фото: Клуб расмий сайтидан олинди


Ироқлик Ал Қайси 2021 йил АГМКни, бу йил "Насаф"ними?

Бугунги ўйинни бошқариш чеки ироқлик ҳакам Али Сабаҳ Аддай Ал Қайсига ишониб топширилган. Қизиқ ҳолат шуки, ушбу рефери аввалги мавсумда Қатарда кечган "Ал Гарафа" - АГМК ўйинини бошқарганди. Ўшанда олмалиқликлар экстра-таймларнинг сўнгги сонияларида Жокичнинг голи эвазига Доҳадан ғалаба ва ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси билан қайтган эди. Кўрамиз, бугун Ал Қайси қайси жамоани олиб чиқар экан?



БАА клубларига қарши статистика ва уч йилдан сўнг қайтиш 


"Насаф" ОЧЛда сўнгги бор 2018 йил гуруҳ босқичида қатнашган. Қизиғи турнирдаги сўнгги ўйин айнан БАА клубига қарши кечганди (Ал Васл - "Насаф" 1:2). Жамоа ҳозиргача БАА клублари билан ўзаро 9 маротаба тўқнаш келган. 3та ўйинда Қарши клуби зафар қучган бўлса, 2тасида дуранг қолган 4та беллашувда рақиблар ғалабани ўз томонига оғдирган, дея оламиз.  

10.02.2002. "Ал Ваҳда" - "Насаф" 1:2

07.03.2012. "Насаф" - "Ал Жазира" 2:4

02.05.2012. "Ал Жазира" - "Насаф" 4:1

18.03.2015. "Ал Аҳли" - "Насаф" 0:0

07.04.2015. "Насаф" - "Ал Аҳли" 0:1

19.04.2016. "Насаф" - "Ал Айн" 1:1

03.05.2016. "Ал Айн" - "Насаф" 2:0

20.02.2018. "Насаф" - "Ал Васл" 1:0

16.04.2018. "Ал Васл" - "Насаф" 1:2

Baniyas

AFC Champions League Qualification . Round final

15/03/2022, 21:15

2
:
0
Finished

Nasaf Qarshi

Sherzod Nasrulloev - 27', Khusayin Norchaev - 75'

45'
90'
27'  Sherzod Nasrulloev
75'  Khusayin Norchaev

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика