Latest news

23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  9 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  5 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  4 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  36 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   13 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  5 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1

Аҳмад Фадел: "Навбаҳор"да алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд" News

Аҳмад Фадел: "Навбаҳор"да алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар футболчиси Аҳмад Фадел матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак ўйин осон бўлмаслигини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, плей-офф битта ўйиндан иборат бўлгани учун мағлуб бўлган жамоанинг жорий мавсум ОЧЛдаги охирги учрашуви бўлади. 


Бундай ўйинлар энг юқори даражадаги консентрацияни талаб қилади. Биз бундай тўқнашувларда иштирок этиш учун зарур тажрибага эгамиз. "Ал Вакра" раҳбарияти, ходимлари ва мухлисларини хурсанд қилиб, ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз.


Бу ўйиннинг аҳамияти шундаки, биз 21 йилдан бери Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этмаяпмиз. Сўнгги икки йилда эса бу борада катта саъй-ҳаракатлар амалга оширдик. 


Ўзбекистондан ташриф буюраётган рақибнинг баъзи ўйинларини томоша қилдим. Уларда алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд, аммо бизда ҳам бу позицияда ўзига хос ўйинчилар бор, шу боис, ўйин давомида кескин кураш содир бўлади. Ташқи босимга эътибор бермасдан, мураббий кўрсатмаларини бажарган ҳолда майдонда максимал куч сарфлаймиз", деди Фадель.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика