Latest news

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

АГМК назорат учрашувида ғалаба қозонди, дебютант футболчилари гол урган ва самарали ҳаракатни амалга оширган News

АГМК назорат учрашувида ғалаба қозонди, дебютант футболчилари гол урган ва самарали ҳаракатни амалга оширган

Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида илк назорат беллашувини ўтказгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамиз 2020 йилдаги дастлабки назорат беллашувини ўтказди.

Назорат учрашувидаги рақиб Про-Лига А вакили Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси бўлди.

Тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини ўтказаётган ва асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратаётган жамоамиз ҳар иккала таймни турли хил таркибда ўтказди.

Биринчи бўлимда ўйнаган таркибда жамоамизга янги келиб қўшилган Санжар Турсунов ва Арслонмират Аманов ҳаракат қилишди. Эътиборлиси, жамоага қўшилган ҳар иккала янги футболчи самарали ҳаракатни амалга оширди. Аманов биринчи голга ассистентлик қилган бўлса, иккинчи голни жамоамиз дебютанти Санжар Турсунов киритди. Дастлабки голда жамоага қайтган Арслонмират Амановнинг тўп узатмасини Шаҳзод Нурматов голга айлантирган бўлса, иккинчи голни Нурматовнинг узатмасидан сўнг Санжар Турсунов ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

Иккинчи таймда жамоага янги қўшилган Хожимат Эркиновнинг ишлаган пенальтисини Элгужа Григалашвили голга айлантириб, учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0.

Шу тариқа жамоамиз дастлабки назорат баҳсини ишончли тарзда ўтказиб, йилни норасмий ғалаба билан бошлади.

Янги мавсумга тайёргарлик босқичининг мазкур қисми 26 январга қадар Тошкентда давом эттириш режалаштирилган. Шунингдек, режада 25 январь куни "Сурхон"га қарши назорат ўйини ўтказиш ҳам киритилган", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

Назорат ўйини

23 январь, пайшанба.

АГМК - "Оқ-тепа" 3:0

Қибрай стадиони.

Ҳакам: Азиз Асимов.

Голлар: Шаҳзод Нурматов (23, ассист: Аманов), Санжар Турсунов (44, ассист: Нурматов), Элгужа Григалашвили (77)

Биринчи бўлимда ўйнаган таркиб: Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев (Жасур Умаров, 38), Миржамол Қосимов, Санжар Турсунов - Арслонмират Аманов, Шаҳзод Нурматов, Мурод Тошматов.

Иккинчи бўлимда ўйнаган таркиб: Роман Абдулов - Мирғиёз Сулаймонов, Игорь Зонич, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Йован Жокич, Хожимат Эркинов - Фарҳод Имамов, Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили. 


P.S. Қайд этиш керакки, АГМК жамоаси сафида 2015-2016 йилги мавсумларда олмалиқликлар сафида ҳаракат қилган туркманистонлик вингер Арслонмират Аманов ҳаракат қилган. Кўринишидан, ўтган мавсумни "Локо"да ўтказган ва йил аввалида "темирйўлчилар"дан кетган маҳоратли футболчи собиқ жамоаси АГМКга қайтган. Шунингдек, "Пахтакор"га тегишли бўлган 2001 йилда туғилган иқтидорли футболчи Хожимат Эркинов ҳам мазкур баҳсда олмалиқликлар сафида ўйнаган ва учинчи гол урилишида пенальтини айнан Эркинов ишлаган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика