Latest news

09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  4 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0

АГМК "Бухоро"ни мағлуб этди, эртага "Пахтакор" билан ўйин News

АГМК "Бухоро"ни мағлуб этди, эртага "Пахтакор" билан ўйин

Тайёргарлик доирасида кеча АГМК жамоаси "Жар" стадионида "Бухоро" билан назорат учрашувида майдонга чиқди.

Бу ҳақда АГМК футбол клуби матбуот хизмати хабар қилди.

"Ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказаётган жамоамиз кеча Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида "Бухоро" билан назорат ўйини ўтказишди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги  мураббийлар штаби биринчи бўлимда одатдагидек 4-3-3 тактик схемасида мувофиқ майдонга қуйидаги таркибни туширишди: Суҳроб Султонов - Сайдулло Раҳматов, Владислав Касминин, Игорь Зонич, Акмал Шораҳмедов - Эркин Бойдуллаев, Миржамол Қосимов, Жасур Умаров - Санъат Шихов, Жасур Ҳакимов, Мурод Тошматов.

Биринчи бўлимда жамоамиз катта устунлик билан ўйнади ва "Бухоро" дарвозаси олдида қатор вазиятлар яратди. Баъзи вазиятларда охирги зарбани беришда аниқлик етишмаган бўлса, рақиб посбони ҳам керак пайтда жамоасини голдан қутқариб турди. Бироқ биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида жамоамиз комбинацион ҳужуми самараси ўлароқ Жасур Ҳакимов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.

Иккинчи таймда эса жамоамиз қуйидаги таркибда ўйинни давом эттирди: Акбар Тўраев - Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев, Бобур Юлдошев, Мирғиёс Сулаймонов - Дилшод Жўраев, ҒуломҲайдар Ғуломов, Камрон Саидазимов (Шоҳназар Норбеков) - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Зоҳир Пиримов.

Танаффусдан кейин ҳам ўйин назорати ва беллашувдаги устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумдаги фаоллик сўнмади. Аммо дарвозани ишғол этиш биринчисида бўлгани каби фақатгина бир марта насиб этди. Бурчак зарбасидан тўпни ўзаро ўйинга киритган Ғуломов ва Жўраев ишланмасидан сўнг ҒуломҲайдар Ғуломов чамаси 18 метрлар масофадан тўпни дарвозанинг қарама-қарши юқори бурчагига аниқ йўналтирди - 2:0.

Шу тариқа жамоамиз ташаббуси ва чиройли ўйини остида ўтган баҳсда "Бухоро" устидан ишончли ғалаба қозонилди.

Қайд этиш керакки, мазкур беллашувда жамоамизда кўрикда бўлиб турган черногориялик марказий ҳимоячи Игорь Зонич биринчи бўлимда ўйнади ва мудофаа чизиғида ёмон таассурот қолдирмади. Мураббийлар штаби ушбу футболчини келаси назорат баҳсида ҳам яна синовдан ўтказишади. Шунингдек, Владислав Касминин, Эркин Байдуллаев ҳам кечаги ўйинда биринчи тайм бошланғич таркибда ҳаракатланишди. Элгужа Григалашвили эса кичик жароҳати боис якка тартибда шуғулланиб тургани ва куни кеча умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани боис, кечаги назорат беллашувида иштирок этмади ва ўйинни трибунада томоша қилди.

Бугундан эътиборан жамоамизнинг машғулотлари яна аввалги режимдек икки маҳалдан давом эттирилади. Эртага, яъни 20 июль куни эса "Пахтакор"га қарши назорат учрашуви майдонга тушиш режалаштирилган.

Мазкур баҳсда ҳам мураббийлар штаби жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида тегишли хулосаларни чиқариш ва янги футболчиларнинг ўйини бўйича керакли маълумотларни тўплаб олиш имкониятидан фойдаланишади", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика