Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин
		
		07 jan 2022 21:43
        News	
	 
				 
				Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин
Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ва 32 ёшли футболчи ўртасида янги шартнома борасида музокаралар олиб борилмаяпти. Амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Бэйл шартномаси якунига қадар "Реал"да қолиши кутилмоқда.
Унинг келажаги Уэльснинг ЖЧ-2022 плей-офф босқичида қандай иштирок этишига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг плей-офф ярим финалидаги рақиби Австрия терма жамоаси бўлади.
Уэльс 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олса, у ҳолда Бэйл декабрдаги турнирга тайёргарлик кўриш учун ёзда янги клуб излайди. Гаретнинг гранд жамоага ўтиши даргумон.
Агар Уэльс мундиалда иштирок этмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин. Бу қарорнинг сабабларидан бири футболчининг ўзини аллақачон молиявий жиҳатдан таъминлаб бўлганлиги бўлиши мумкин.
Ярим ҳимоячи "Реал"да 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Клуб таркибида у тўрт марта Чемпионлар лигасида ва икки марта Ла Лигада ғолиб чиқди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments