Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳозир қаерда? News

Афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Футбол трансляцияларсиз бугунги даражасига чиқолмасди. Инглизлар ихтиро қилган ўйин мухлислар қалбидан ўрин эгаллашида шарҳловчиларнинг ҳиссаси футболчилардан кам эмас. Эътибор қилган бўлсангиз, сўнгги йилларда ишқибозлар орасида айнан шарҳловчиларга нисбатан эътирозлар кўпайиб кетди. Буни мазкур соҳани чўққига олиб чиққан катта авлод вакилларининг шарҳни тарк этгани билан изоҳлаш мумкин. 

Рукнимизнинг олдинги сонларидан кейин сайтимиз муштарийларидан бир нечта мурожаатлар келиб тушди. Улар устоз журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг айни пайтда нима билан банд эканига қизиқишган. Кимдир билан шарҳловчилик масаласида суҳбатлашган бўлсангиз, бу савол сизга ҳам берилгани шубҳасиз. Шу туфайли охирги пайтлар ойнайи жаҳонда кўриниш бермай қўйган Мирзаҳаким ака ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчиликдан кетган бўлсалар-да, "спорт қозонида қайнашда" давом этмоқдалар. Устозимиз айни пайтда "Спорт", "Спорт+" (рус тилида), "Ўзбекистон футболи" газеталарининг бош муҳаррири, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти ҳисобланадилар. Мирзаҳаким ака вақтларининг асосий қисмини бўлажак журналистларга таҳсил бериб, бой тажрибаларини улар билан бўлишишга сарфламоқдалар.

Қуйидаги видеолавҳада Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатарга қарши 2011 йилги Осиё чемпионатининг очилиш ўйинида содир бўлган хавфли вазиятларни томоша қилишингиз мумкин. Албатта, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ижросидаги супер шарҳда!

P.S.: Мирзаҳаким ака "Championat.asia" ва "Olamsport.com" сайтида фаолият юритувчи барча журналистларнинг бевосита устози ҳисобланадилар.

Қадрли мухлис, келгуси сафар яна кимлар ҳақида маълумот беришимизни истайсиз?

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда? 

Author :
Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика