UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  9 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  29 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда?

Ҳар томонлама қийин аҳволга тушиб қолган "Пахтакор"га 2017 йилнинг июнида янги ҳомий (SFI Management Group) топилгач, жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди.

Дастлаб, грузиялик мутахассис олиб келинди. Шота Юстинович "шерлар" бошқарувидаги илк йилларида кўпроқ легионерларга умид боғлади. У биринчи йилнинг ўзидаёқ ҳужум чизиғини кучайтириш учун 3 та трансферни амалга оширди. 

2017 йилнинг июлида Туркиянинг "Адана Демирспор" жамоасидан олиб келинган Тиаго Безерра келгуси йилнинг охирига қадар "Пахтакор" учун ўйнади. У бу муддат ичида Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида 45 ўйин ўтказиб, 21 бор рақиблари дарвозасига йўл топишни уддалади. Бразилиялик футболчи Суперлиганинг 2018 йилги мавсумида 17 гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари ҳам бўлганди. Безерра Ўзбекистондан кейин фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиришга қарор қилди. 34 ёшли ҳужумчи айни пайтда Юлдузлар Лигасида "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қиляпти.

Гиди Канюк ҳам Тиаго билан бир кунда "шерлар" сафига келиб қўшилган. Тошкент клуби унинг трансфери учун 600 минг евро сарфлайди. Бироқ, исроиллик футболчи Безеррадан фарқли равишда Шотанинг ишончига кира билмади. Шу туфайли қишки трансфер ойнасида Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасига ижарага бериб юборилди. 28 ёшли футболчи айни пайтда Таиланд чемпионати вакили "Чонбури" клубида тўп тепмоқда.

Канюк жамоадан кетгач, Шотландиядан Исмаил Гонсалвеш олиб келинди. 400 минг еврога харид қилинган футболчи "Пахтакор" учун 1 йил ўйнаб берди. Португалиялик ҳужумчи 2018 йилги мавсумда "шерлар" либосида 35 ўйинда майдонга тушиб, 18 голга муаллифлик қилди. "Пахтакор"дан кейин бир муддат Теҳроннинг "Истиқлол"ида ўйнаган футболчи охирги мавсумни Ҳиндистон Суперлигасида ўтказди. Исманинг "Ченнай" футбол клуби амалдаги меҳнат шартномаси бугун якун топди. У эртадан бошлаб эркин агент ҳисобланади.

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги)

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика