Latest news

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Афсонавий Майкл Жордан ПСЖ ўйинига ташриф буюрди + ФОТО News

Афсонавий Майкл Жордан ПСЖ ўйинига ташриф буюрди + ФОТО

Кеча Франция чемпионатида 7-тур учрашувларига якун ясалди.

Турни мамлакатнинг амалдаги чемпиони ПСЖ иштирокидаги ўйин якунлаб берди. Парижликлар ўз майдонида "Реймс"ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Кавани дублга эришган бўлса, Неймар ва Менье биттадан гол уришди. Меҳмонлар сафида эса Хавьер Чавалерин ягона жавоб тўпини киритди.

Paris Saint-Germain

Edinson Cavani - 5', Neymar - 24', Edinson Cavani - 44', Thomas Meunier - 55'

Ligue 1 . Round 7

27/09/2018, 01:00

1
:
4
Finished

Reims

Xavier Chavalerin - 2'

Stadium: Parc des Princes, 47237 spectators

Referee: Olivier Thual

45'
90'
5'  Edinson Cavani
23'  Colin Dagba (Thomas Meunier)
24'  Neymar
44'  Edinson Cavani
55'  Thomas Meunier
55'  Moussa Diaby
59'  Julian Draxler (Christopher Nkunku)
67'  Adrien Rabiot (Angel Di Maria)
2'  Xavier Chavalerin
2'  Pablo Chavarria
40'  Alaixys Romao
63'  Remi Oudin (Hassane Kamara)
70'  Pablo Chavarria (Mathieu Cafaro)
81'  Alaixys Romao (Nolan Mbemba)


Эътиборли томони, ушбу беллашувни бевосита Париждаги "Парк де Пранс" стадионида томоша қилиш учун баскетбол афсонаси Майкл Жордан ташриф буюрди. Жордан бугунги кунда "Шарлотт" клуби хўжайини ҳисобланади.



Сентябрь ойининг бошида ПСЖ Чемпионлар лигасида Майкл Жордан исми билан номланган бренддаги формаларда ўйнашини ва уй стадионида биргаликдаги илк коллекциялар тақдимоти ўтказилишини эълон қилган эди.

Баскетбол афсонаси Майкл Жордан ажойиб сакрай олиши сабаб "Air Jordan" лақабини олган. 1984 йилда Жордан "Nike" компанияси билан реклама шартномасини имзолайди. Унга кўра, компания Майкл учун махсус "Air Jordan" кроссовкаларини ишлаб чиқаради. Ушбу лойиха шу даражада муваффақиятга эришади-ки, "Air Jordan" алоҳида дунёга машхур брендга айланиб кетади. ПСЖ ҳам ЕЧЛда айнан "Air Jordan" бренди тақдим этган либосларда тўп тепди. Буюк Жордан ҳақида узундан-узун ҳикояларни ёзишимиз мумкин, лекин бу футболга оид хабар бўлгани учун ҳозирча шу жойда тўхтаймиз)


ПСЖ - "Реймс" учрашувидан сўнг париж клуби президенти Носир Аль-Хелайфи Майкл Жорданга ПСЖнинг 23-рақамли махсус формасини совға қилди. Майкл баскетболчилик даврида айнан 23-рақамда ўйнаганидан хабардорсиз.


Франция чемпионати турнир жадвали >>>>> Лига 1

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика