Latest news

00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  6 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  20 23:54Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси  18 23:17"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди  14 23:14Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим"  11 23:02Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!  77 22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  3 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  2 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  16 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   46 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7

Аброр Қодиров: “Юнайтед”ни мусобақадан ташқарида деб ҳисоблашга шошманг News

Аброр Қодиров: “Юнайтед”ни мусобақадан ташқарида деб ҳисоблашга шошманг

Европа Чемпионлар Лигаси бугунги чорак финал босқичи жавоб учрашувлари олдидан "СА" ҳодимлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Аброр Қодиров.

"Бавария" - "Манчестер Юнатйед"


Бутун футбол жамоатчилиги, букмейкерлар, мутахассислар, журналистлар бугун тунда “Бавария” ортқича қийинчиликсиз ярим финал масаласини ҳал қилишини тахмин қиляпти. Мен немисларни ҳозирдан ярим финалчи қилиб қўйишга шошмаган бўлардим. “Юнайтед”нинг ғалабасини тўлиқ ишоняпман десам ошириб юборган бўламан. Унчаликмас. Лекин манчестерликлар мутлақо иложсиз  қолган деб ҳисобламайман.

“Алянц Арена”даги ўйин тақдирини осонлик билан башорат қилишдан олдин эслайлик, қуръа натижалари маълум қилинганида ҳамма МЮга раҳм шафқат кўзлари билан боққанди. Ўша ондаёқ “қизил иблислар”ни мусобақадан ташқари деб ҳисоблашга шошилишганди.

“Олд Траффорд”даги ўйинда голлар ёмғири кутилганди. Кўпчилик томонидан. Ўйин эса бошқача кечди ва “Юнайтед” ҳатто ғалаба қозониши ҳам ҳеч гап эмасди. Уэлбекнинг ҳисобга олинмаган голи-ю, юз фоизлик вазиятни голга айлантиролмай қолганини эсланг... Бу Чемпионлар Лигаси. Чорак финалгача рақобатбардош бўлмаган жамоа етиб келмайди.

МЮ Германияда муваффақиятли ўйин намойиш этади. У олмон ўлкасида ўтказган сўнгги уч ўйинида ғалаба қозонди. “Бавария” эса АПЛ жамоалари билан ўз уйида кўп ҳам омадли ўйин кўрсатавермайди. “Арсенал” билан ўйинни эсланг.

Сўнгги йигирма йилликдаги энг ёмон мавсумини ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” сўнгги бир ойда ўзини анча тиклаб олди ва ҳозир таркибдаги муаммоларга қарамай анча сермаҳсул ва камбинацион ўйин намойиш этяпти. АПЛдаги сўнгги икки ўйинда “Ньюкасл” ва “Астон Вилла” дарвозаларига тўрттадан гол киритгани бу сўзлар исботи. “Бавария” эса барча мусобақалардаги сўнгги уч ўйинда ғалаба нималигини билмаяпти.

Ҳа, Матанинг Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда “иблислар”га ёрдам бера олмаслиги жуда катта йўқотиш. Зеро у ҳозир ажойиб формада. Бироқ Рунининг бугунги ўйинда иштирок эта олиши катта плюс. Феллайнининг Мюнхэнга жамоа билан учмагани ҳам ;).

Хуллас “Манчестер Юнайтед” бутлақо боши берк кўчага кириб қолди, деб ҳисобламайман. Бугун “Юнайтед” ўз вазиятларидан фойдаланса, ва ўз майдонидаги каби тартибли ҳимояланса “Бавария” тўсиғидан ўтиши мумкин.

Мезбонлар фаворит экани ва барча жиҳатларда инглизлардан устунлигини инкор этмайман. Фақат ўтакетган ноадекват буни тан олмайди. Аммо Руни айтганидек, футболда ҳар доим ҳам фаворит ғалаба қозонавермайди.


“Атлетико” – “Барселона”

Очиғи, ушбу менга Диего Симьоне жамоаси жуда ёқяпти. У “Барселона” ва “Реал” каби клублардек молиявий имкониятларга эга эмас. Бу борада уларнинг яқинига ҳам кела олмайди. Таркибга жаҳон даражасидаги юлдузларни ҳам таклиф қилмаган. Чекланган имкониятлар билан Испания чемпионатида пешқадам, Чемпионлар Лигасида эса ҳамон курашни давом эттиряпти.

Рақиб майдонида ўйиннинг катта қисмида ўзининг асосий юлдузи Диего Костасиз ўйнаб ҳам дуранг натижа қайд этиб қайтгани ҳурматга лойиқ! Тажриба, ижрочилар маҳорати каби омилларда “Барселона” устун. Лекин Атлетикода ҳарактер бор. Уларда шижоат бор. Бу мавсумда Тата Мартино шогирдлари “Атлетико”ни бирор марта ҳам мағлуб қилмаганини ҳам унутмаслик керак.

Энг асосий икки футболчи – Диего Коста ва Арда Тураннинг ўйнамаслиги сезилмай қолмайди (Коста майдонга тушиши ҳам мумкин). “Барса”даги асосий йўқотиш эса – Вальдес.

Менга ўйин қўшимча вақтгача борадигандек туюляпти. Асосийси томошабоп ўйин кўрсак бўлгани. Кейинги босқичда бу икки жамоадан бирини кўрмаслигимиз аламли холос.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика