Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"
26 jun 22:29
News
Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"
Даниялик футболчи Манчестерда 3 йиллик фаолиятини ўтказди ва шартномаси якунланганидан кейин жамоани тарк этди.
"Менимча, бу ерга келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни намойиш қилиб бера олдим. Мен футболчиман ва бундан фахрланаман. Барча инсонларга қийин ҳолатларда ҳам ҳаётни яхши томонга ўзгартириш мумкинлигини кўрсата олдим.
Ҳаттоки энг қийин давр ҳам бир кун келиб ўтиб кетади ва ўрнини яхши кунлар эгаллайди. Клубда ҳам шундай кунлар келади. Вақт кўп нарсаларни ўзгартиради ва барчаси нормаллашади.
Бу ердан жуда кўп хотиралар, ақлбовар қилмас ўйинлар билан кетяпман, Иккита соврин ва бир қанча финаллар. Бу ердаги ҳаётимда катта завқ олдим ва шу сабабли клубга, мухлисларга, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Илк кунларданоқ бу ерда ўзимни оиланинг бир қисми сифатида ҳис қилдим ва бу жой мен учун ўзгача бўлиб қолади", - деди Эриксен.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments