Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Абдусамад Дўрмонов: "Бундай ўйинларда иштиёқ ва хоҳиш кучли бўлиши керак" News

Абдусамад Дўрмонов: "Бундай ўйинларда иштиёқ ва хоҳиш кучли бўлиши керак"

Про лига 15-турдан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи"(1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйин қийин бўлишини олдиндан билган эдик. Бунга қадар уч маротаба "Шўртан" билан тўқнаш келган эдик. Ўйин сифатини олиб қарайдиган бўлсак концентрацияни ва тўпни йўқотдик. Учрашувдан олдин йигитларга барчасини тушунтиргандик. Бундай учрашувларда иштиёқ ва хоҳиш биринчи ўринда туриши керак. Урган голларимиз бизга бироз бўлсада ишонч берди. Охирги дақиқаларда дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, кучли босим юзага келди. Йигитларни ғалаба билан табриклайман",- дейди Дўрмонов.

- "Нефтчи" бу таркиби ва кўрсатаётган ўйини билан Суперлигага қайта оладими?
- Олдинда яна бешта учрашув бор. Агарда шу зайилда давом эта олсак, хоҳиш ва иштиёқ кучли бўлса Суперлига йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин. Лекин осон бўлмайди. Жамоа олдига максимал вазифа қўйилган.

- Мансур Саидов бу йил фаолиятини тугатадими ёки давом эттирадими?
- Мансур Саидов тажрибали футболчи. Майдонда бўлган вақтда тажрибасидан келиб чиқиб кўп нарса бермоқда. Олдинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шунингдек унинг хоҳишига ҳам боғлиқ.

- "Машъал" Суперлигага қайтди бу мавсум. Аммо охирги турларга бора олмаслиги ҳақида гаплар тарқалдди. "Нефтчи" Суперлигага аниқ мақсад билан қайтади. Клубнинг ҳозирги моддий ҳолати қандай?
- Муборак жамоаси ҳақида гапириш менинг ваколатим эмас. Мен у ерда нималар бўлаётганини билмайман. "Нефтчи" Суперлигада кўп йиллар давомида иштирок этган. Жамоани Суперлигада иштирок этишини истаётган кўплаб мухлислар бор. Бу ҳам жамоага мотивация беради. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Қолганини вақт кўрсатади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика