Latest news

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Абдураҳмон Фозилов: “Чипта олишдаги қийинчиликлар ҳақиқий фожеа” News

Абдураҳмон Фозилов: “Чипта олишдаги қийинчиликлар ҳақиқий фожеа”

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов кечаги Эрон билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- Мухлислар клуби сардори сифатида айтингчи, мухлисларнинг чипта олишда қийинчиликка учраётгани Сизни хавотирга солмаяптими?
- Хавотирга солмаяптими? Бу хавотир эмас, бу фожеа! Ушбу муаммо аввало мухлислар кайфиятини 0 даражага тушириб юборди, касса олдидаги оломон тиқилинчи, ғараз
чипта олиб сотарларнинг ҳийла найранглари, 25 000 – 30 000 сўмлик чипталар 50 000 – 150 000 сўмгача сотишгани ҳеч кимга сир эмас, қани айтингчи ўз нархидан 2-3 баробар қимматга сарсон саргардонлик билан олинган чипта билан футболга кирсангиз сизга алам қилмайдими?
“Бунёдкор” стадиони мен кўрган стадионлар орасида энг аъло ва яхши стадион, шарт-шароитлар барчаси мухлис учун, лекин минг афсус  барчасини ғаламис нафс қуллари, нафс гадолари пучга чиқармоқда! Ўйлайманки, Хитой билан бўлиб ўтадиган ўйинда бу камчиликларнинг олди олинади, олинмаса биз мухлислар ўзимиз нимадир қилишимиз керак!

- Кечаги “мозайка”нинг ўхшамаганига асосий сабаб нима бўлди?

- Эрта тонгдан ҳаракат қилиб стадионнинг иккинчи қавати 5та секторига бирма-бир рангли қоғозлар қўйиб чиқдик, барчаси режадагидек эди, лекин мана бир неча ўйинлардан бери режамизни 100 фоиз амалга оширишга қийналамиз.

Сабаби оддий: стадионга биринчи бўлиб кириб келган одамлар ўзига "ёқиб қолган" рангни бошқа сектор ёки ён атрофидаги ўриндиқдан олиб бошқа жойга тагига "кўрпача" қилиб ўтириб олиши бўлмоқда. Хаттоки волонтерларимизнинг илтимослари ҳам ёрдам бермаяпти. Нима ҳам қилардик, ҳаракатда ва изланишларда давом этамиз.


- Мухлисларга Хитой билан ўйиндан олдин нима деган бўлардингиз?
- Рости бир нарса дейишга ҳам ҳайронман, биз мухлислар нима бўлганда ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Сабаби бизда бошқа ватан йўқ, битта терма жамоамиз ҳам битта! Айтишадику ота-она ва ватан танланмайди! Барчамиз жамоамизни бир тану, бир жон бўлиб қўллаб-қувватлайлик, ҳақиқий 12-ўйинчига айланайлик!

Агар яна шу чипталар масаласига келсак, мендан Ўзбекистон - Эрон учрашувига юзлаб яқинларим чипта сотиб олишга ёрдам сўрашганида уларга ёрдам бермадим, битта маслахат бердим холос: Ўйин бошланишига 20-30дақиқа қолганида стадионга келсангиз олиб сотарлардан ўз нархига оласиз, 10 дақиқа олдин эса хаттоки арзон ҳам оласиз, дедим.

Азиз мухлислар келинг барчамиз бирлашиб "улар"га қарши кучга айланайлик ва олиб сотарлардан умуман чипта олмайлик!

“Бир икки марта ўйинни твда кўрсак кўрибмиз ёки стадионга 10-20 дақиқа қолганида келиб чипталарни 50 фоиз арзон нархда сотсанг оламиз” дейлик. Ишонаман иккита ўйиндан кейин улар банкрот бўлишади!


Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика