Latest news

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Абдумалик Абдуллаев: “Андижон” ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди” News

Абдумалик Абдуллаев: “Андижон” ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди”

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқич жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” –  “Қизилқум” учрашуви соат 17:00да старт олади. Бўлажак баҳс олдидан “бургутлар”нинг  тезкор футболчиси Абдумалик Абдуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кубок ўйинида ҳам жамоамиз имкон қадар ўз олдига узоқроққа боришни мақсад қилиб қўйган. Шу боис “Қизилқум”га қарши баҳс ҳам биз учун ниҳоятда муҳимдир. Айниқса ўз ишқибозларимиз кўз ўнгида фақат ғалаба учун ўйнашимиз керак. Буни яхши тушуниб турибмиз. Насиб қилса бугун кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритамиз.

- “Қизилқум”олий лиганинг ўртамиёна жамоаларидан бири. Рақибни ҳурмат қиламиз. Жавоб ўйини олдидан жуда яхши имкониятга эгамиз. Дастлабки учрашувда сафарда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммо шунга қарамай биз жавоб учрашувига жиддий қарадик ва юқори даражада тайёргарлик кўрдик. Яқинда чемпионат доирасида Навоийда ушбу рақибимизга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Энди биз ҳам бунга муносиб равишда жавоб қайтаришимиз лозим.   

- Майдонга тушишга тайёрман. Агарда мураббийлар ишонч билдирса, берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан. Насиб қилса бугун жорий мавсумдаги голларим сонини очаман – дейди Абдумалик Абдуллаев.

"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика