Latest news

14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  8 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  29

Аббос Махсталиев: "Терма жамоанинг тез-тез йиғин ўтказиши жуда зарур ва фойдали" News

Аббос Махсталиев: "Терма жамоанинг тез-тез йиғин ўтказиши жуда зарур ва фойдали"

Хабарингиз бор Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси бугун БААдаги йиғинини якунлади.
Ушбу йиғинни икки ғалаба ва бир дуранг билан якунлаган терма жамоамиз аъзоси Аббос Махсталиев "CА" сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир ёш тоифасида терма жамоаларнинг тез-тез йиғин ўтказиб туриши бу жуда ҳам зарур ва фойдалидир. Мисол учун, биз клубларда бўлсак фақатгина яқин сафдошимиз билан ўйин услубимизни бир фикрда англаб олишимиз мумкин. Терма жамоа бўлгандан сўнг барча клубдан, ҳар хил ўйин услубига эга бўлган футболчилар ташриф буюради. Ҳар бир футболчи индивидуал аъло натижа кўрсатиши мумкин лекин терма жамоа учун энг муҳими бирликдир. Олдимизда жиддий мусобақа турибди. Осиё чемпионатида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчимиз.

Бўлиб ўтган йиғин борасида гапирадиган бўлсам кўнгилдагидек ўтди. Кўплаб футболчилар билан бирга ўйнаганим учун менга жуда қийин бўлди дея олмайман. Албанияни осон мағлуб этмадик. Биринчи ўйинда кўплаб хатолар ҳам бўлди. Баҳрайн билан ўйинда эса бизга омад келмади. Алишер Шоғуломов, Қувондиқ Рўзиевда яхши имкониятлар юзага келди. Баҳрайн иккинчи бўлимда асосан вақтни ўтиши учун ўйнади. Бизга назорат баҳсида фақатгина ўйин керак эди. Натижани эса Осиё чемпионатида кўрсатмоқчимиз", - дейди Аббос Махсталиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика