Latest news

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  2 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  0 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  0 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

"90-йиллар футболи". Голландия-1995 News

"90-йиллар футболи". Голландия-1995

"90-йиллар футболи" рукнининг навбатдаги расмини кутиб олинг.

Голландия терма жамоаси 1996 йил Англияда бўлиб ўтган Европа чемпионати финал босқичига плей-офф ўйини орқали йўлланма олган. 1995 йилда Гус Хиддинк бошчилигидаги голландлар Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишган. Битта ўйиндан иборат бўлган ўша ўйин 13 декабрь куни Ливерпуль шаҳридаги "Энфильд" стадионида бўлиб ўтган.

Учрашувда Патрик Клюйверт 30 ва 89-дақиқада ирландлар дарвозасига иккита гол уриб "лолалар юрти" жамоасини ЕВРО-96га олиб чиққан.

Голландия қитъа чемпионатида гуруҳда мусобақа мезбони Англия, шунингдек Шотландия ва Швейцарияга қарши ўйнган. Гуруҳдан Англия ва Голландия кейинги босқичга чиққан. Чорак финалда Голландия Францияга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган - 4:5. Кларенс Зеедорф пенальтилар сериясида гол ура олмаганди.

Қуйидаги расм Ирландияга қарши кечган плей-офф учрашувидан олдин олинган.

Юқори қатор, чапдан: Эвин ван дер Сар, Кларенс Зеедорф, Уинстон Богард, Деннис Бергкамп, Денни Блинд, Патрик Клюйверт.
Пастки қатор, чапдан: Гленн Хелдер, Михаил Райцигер, Марк Овермарс, Эдгар Давидс, Рональд де Бур.


Rating: +5   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика