Latest news

22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  30 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:1 (матнли трансляция)  1 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  15 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  10 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  7 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

"8+3". "Мен танқидчи эмасман, жуда ҳам инжиқман" (13-сон) News

"8+3". "Мен танқидчи эмасман, жуда ҳам инжиқман" (13-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби етакчиларидан бири Нурилло Тўхтасинов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик. 

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўйлашимча, Криштиану Роналду бўлса керак. 

2. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Лионел Мессининг Алиссон дарвозасига жарима зарбасидан киритган тўпини унутиб бўлмайди.


3. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (масалан, характер ёки эътибори билан)

- Яна Криштиануни айтаман. Унинг профессионаллиги ҳавас қилишга арзийди.

4. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Барча мураббийларнинг ўзиган яраша ижобий ва салбий томонлари бор эди. Айнан биттасини ажратиб кўрсатолмайман.

5. Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- ...

6. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ҳар соҳада камчиликлар етарлича. Лекин танқид қилиш менинг ишим эмас. Мен майдонда ўзимни кўрсатсам бўлгани.

7. Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Тўғри қарайман. Барча ўз қизиқишларини амалга оширишга ҳақли. Сўнгги йилларда бу борада олдинга қадам ташланганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Тибо Куртуа, Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Марсело, Хави, Иньеста, Одил Аҳмедов, Лео Месси, Криштиану Роналду, Златан Иброҳимович.

9. Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни яхши кўраман.

10. Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жуда ҳам инжиқман. Бу бошқаларгаям ёқмаса керак.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Биринчи марта тўп тепган куним бўлса керак. Футбол ўйнаб кетолмаганимда ҳозир барчаси бошқача бўларди.

"8+3". Ўзбекистон терма жамоасини ҳеч қачон кучли мураббий бошқармаган (12-сон)

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика