Latest news

22:32U-23 Осиё кубоги. Хитой Вьетнамни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!  0 22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:35ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  9 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  3 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  7 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  1 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон) News

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот котиби, журналист Омонжон Тўхтамирзаев билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.  

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Мен кузатган футболчилар орасида энг кучлиси - Роналдиньо.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- ЕЧЛ 1/8 финалида (2004 йил адашмасам) Роналдиньо "Челси" (Чех) дарвозасига урган голи.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Криштиану Роналду (меҳнаткашлиги эвазига шу даражага чиққан деб ҳисоблайман). 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Халқаро миқёсда ўлчасак, чинакамига кучли мураббий бўлмаган. Назаримда, Катанец ҳам хато танлов. 

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Ҳар сафар ЖЧга чиқамиз деб кутадиган мухлислар. Бевосита футболчиларга келсак - Одил Аҳмедов. Менимча, умумий фаолияти инобатга олинса, у кўпроғига лойиқ эди. 

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ташкилий масалаларга ҳозиргидан чуқурроқ қараш зарур. Деярли ҳаммамиз осонгина футболчиларни айбдорга чиқаришга ўрганиб қолгандекмиз. Лекин майдон ташқарисидаги ишлар ҳам анча муҳим. 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Вазият тақозоси туфайли охирги марта стадиондан ўйинни кузатганимга ярим йилдан кўпроқ бўлибди.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Икер Касильяс, Филипп Лам, Карлес Пуйоль, Серхио Рамос, Гари Невилл, Зинедин Зидан, Каземиро, Тони Кроос, Роналдиньо, Криштиану Роналду, Фернандо Торрес.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кимнидир тўғридан-тўғри кўчириш керак эмас, имкон қадар яхши ҳислатларни кўпайтириш керак. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Ёқмаган тарафим - вақтимдан максимал равишда унумли фойдаланмаяпман, менимча. Камчиликларим борасида яқинларим, атрофимлагилардан сўраш тўғрироқ бўлса керак.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, чинакамига бурилиш нуқтаси дейишга арзийдиган вазият, воқеа энди (келажакда) амалга ошади. 

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика