Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

6-синфни битирган футболчилар диққатига: Республиканинг энг яхши футбол мактаб-интернати қайтди! News

6-синфни битирган футболчилар диққатига: Республиканинг энг яхши футбол мактаб-интернати қайтди!

Tags :  РОЗСК
Михаил Андан тортиб, Владимир Фёдровгача. Сервер Жепарову, Александр Гейнрих. Одил Аҳмедовдан бошлаб, Жалолиддин Машариповгача тарбиялаб берган, мана ҳози «Спартак»ка ўтиш арафасида турган Остон Ўрунов учун «уй» бўлган РУОР (Халқ тилида. Олимпия захиралари коллежи) яна истеъдод эгалари учун ўз эшигини очди.

Юзлаб футболчиларни олий лига ва МТЖ йўлида тарбиялаб берган Республика Олимпия захиралари коллежининг футбол бўлими 2018 йил номаълум сабабларга кўра ёпилган эди. Бугун Спорт вазирлигининг сай-ҳаракатлари туфайли у яна ўз фаолиятини бошлади. Қоидага кўра 2020 йил академияга 6 синфни битирган футболчилар ўқишга кирадилар. Бу 7 ёшдан мактабга чиққан 2007 йилда туғилган футболчилар. 

2019 йил РОЗСКга директор этиб тайинланган Аваз Каримов Спорт Вазирлиги билан ҳамкорликда бу даргоҳни футбол бўлимини аввалги мавқейини тиклашга бел боғлаган. Республиканинг энг яхши футболчиларини йиғиш орқали, уларни тарбиялаб МТЖ ва ўз вилоятларининг етакчи футболчиси бўлишларида ёрдам бериш, асосий мақсад.

Шу муносабат билан мазкур авлод мураббийи этиб, ўз пайтида «Пахтакор» ва МТЖ либосида муваффақиятли тўп тепган Зайниддин Тожиев бош мураббий этиб тайинланди.

«РОЗСКни аввалги даражасига олиб чиқиш учун бел боғладик. Бугун ҳукуматимизнинг кўмагида, катта қурилиш ишларини бошлаб юборганмиз. Футбол РОЗСКни юзи бўлиши керак. Ота-оналар иккиланмай бизга ишонишингиз мумкин, биз Сизларни уялтирмаслик учун энг яхши шароитларни фарзандларингизга тайёрлаяпмиз. Энди футбол бўлими Европа дастури асосида ишлайди. Керак пайт бассейн, керак пайт енгил атлетика мураббийи хизмати, жисмоний тайёргарликни ошириш учун тренажер залларининг барчаси истеъдод эгаларининг ихтиёрида бўлади», - дейди Аваз Қудратиллаевич.

Мазкур гуруҳга мураббий этиб тайинланган Зайниддин Тожиевнинг фикри қуйидагича бўлди:

- Ўзимиз ҳам шу даргоҳни нафасини олганмиз. Айни пайтда мен ишлаётган «Одил Аҳмедов ФА»нинг 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган гуруҳлари Тошкентнинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар орасидаги энг яхшиларини саралаб оламиз, улар қаторидан бошқа жамоаларнинг ҳам яхши савиядаги футболчилари келса янада яхши бўларди. Бизнинг мақсад Ўзбекистон миллий терма жамоаси савиясидаги футболчиларни тарбиялаш.

15 августга қадар қабул давом этади. Бунинг учун сиз қуйидаги ҳужжатларни йиғишингиз керак бўлади:

1. Ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан мактаб интернат директори номига ариза.

2. Туғилганлик тўғрисида гувоҳноманинг ФХДЁ томонидан аслига тўғри эканлиги ҳақидаги нусхаси (асли комиссияга кўрсатилади).

3. Тиббий маълумотлар:

- F-026 U формадаги мактаб тиббий анкетаси

- F-063 U формадаги профилактик эмлаш картаси

- 086 - U формадаги тиббий маълумотнома

4. Умумтаълим мактабининг 6-синфни тамомлаганлиги тўғрисида баҳолар табели.

5. 3.5х4.5 ҳажмдаги 8 дона рангли сурат.

Маълумот учун телефон: 71 2734989 (Тошкент). Карантин туфайли қулайлик яратиш мақсадида, ҳар бир вилоят ўқувчиси ўз ҳудудидаги спорт бошқармасига ҳужжат топшириши мумкин.

Бизнинг шиор - РОЗСК билан Европага қадам!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика