Тошкентда яна бир табиий майдон йўқ бўлиш арафасида!
06 mar 2019 18:40
News
Тошкентда яна бир табиий майдон йўқ бўлиш арафасида!
Аксар табиий майдонлар эса давлат корхоналари ёки орган ташкилотларига тегишли бўлганли учун ўйинлар ўтказиб бўлмайди. Очиқ майдонлар эса жуда қиммат.
Бизга маълум қилишларича жуда кўплаб истеъдодларни тарбиялашда ас қотган Республика олимпия захиралари спорт коллежининг майдони бузилиш арафасида. Бугунги кунда кўпчилик жамоалар ўзлари учун қулай бўлган майдондан айрилиш арафасида турибдилар.
Ундан ташқари, Республика олимпия захиралари коллежида тарбия топаётган 2002, 2003, 2004 йилларда туғилган болаларнинг асосий майдонини бошқа спорт турига берилиши натижасида, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг натижасига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрилмаётгани ачинарли. 2004 йилларда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий қисми бугунги кунда айнан шу даргоҳда таълим олаяпти ва шуғулланаяпти. 2020 йил ташкил этиладиган 2003 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ҳам негизи бугунда Олимпия захиралар коллежида тарбия топаяпти.
2002, 2003 ва 2004 йилларда таваллуд топган РОЗСК тарбияланувчилари шаҳар чемпионатини айнан шу стадионда ўтказиб келишади. Табиий майдонда тобланган футболчининг сифати бошқаларга қараганда сифатли бўлади. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг манфаати йўлида ҳам бу майдонни йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак, эртага кеч бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда қабул қилган ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги қарорида ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларидаги футбол бўлимларини қисқартириш ва бўшаётган ўқувчи қабул қилиш квоталарини олимпия ва миллий спорт турларига, шу жумладан спортнинг ўйин турларига йўналтиришни тўғрисида банд мавжуд бўлиб, 2018 йил унинг акси қилинди. Қисқартилиши лозим бўлган интернатга янги қабул бутунлай тўхтатилди.
Бу масалани Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев яхшилаб ўрганиб чиқади ва футбол майдонини бўлиши ҳамда бундан бир неча йил аввал айнан футбол учун очилган катта даргоҳни, футболсиз қолишини олдини олади. Боиси РОЗСК айнан вазирлик тасарруфидаги объект ҳисобланади.
Михаил Андан тортиб, Александр Гейнрихгача, Сервер Жепаровдан Одил Аҳмедовгача машғулот олиб бориб келган стадионни сақлаб қолиш ҳам ЎФА, ҳам Вазирликнинг вазифаси!
Ниғмон Нозимов
Comments