Latest news

21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  0 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  4 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:2 News

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:2

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

Бир йил олдинги Суперлиганинг 6-турида Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилганди. Ўша пайтга қадар иккала клуб ҳам 7тадан очко тўплашганди. 

Учрашувдаги ҳисоб 25-дақиқада Славко Лукич томонидан очилади. Унинг ажойиб зарбаси ҳеч кимга тегмай дарвозага кириб кетганди - 0:1. 

Орадан 11 дақиқа ўтгач Сардор Эминовнинг ҳаводан жарима майдонига узатган тўпини Қадамбой Нурметов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштиради - 1:1. 

Биринчи тайм сўнггида қарши ҳужумда Сардор Эминов жарима майдонига яқинлашиб, чап оёқда ажойиб зарба беради ва "Динамо" олдинга чиқиб олади - 2:1. 

Иккинчи тайм бошида Иван Соловьёвнинг бурчакдан оширган тўпини Александр Касьян боши билан дарвозага йўлайди - 2:2. 

Шиддатли ўтган баҳсда иккала жамоа ҳам яна гол уриши мумкин эди, бироқ қолган вақтда катта саҳнага дарвозабонлар ва дарвоза тўсинлари чиқишди.


"ДИНАМО" - "НАВБАҲОР" - 2:2 (2:1)

26.04.2019. 6-тур. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 8147 томошабин.
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, К.Расулов.
Назоратчи: М.Исмоилов

Голлар:
0:1 - Лукич Славко (Аҳмедов Азимжон), 25
1:1 - Нурметов Қадамбой (Эминов Сардор), 36
2:1 - Эминов Сардор (Нурметов Қадамбой), 45
2:2 - Касьян Александр (Соловьёв Иван), 47

"ДИНАМО": Эргашев Ботирали; Лоқаев Миркомил; Аламхонов Ҳакимхон; Холмуродов Акмал; Азимов Жасур (Баратов Санжар, 71); Нурметов Қадамбой (Шодиев Воҳид, 67); Қосимов Бобур; Ҳамроев Сирож; Эминов Сардор (Норов Низом, 90); Тошпўлатов Ихтиер; Абдураҳмонов Шохрух.

"НАВБАҲОР": Юсупов Ўткир; Лукич Славко; Ўрунов Остон (Шайманов Шаҳзод, 39); Аҳмедов Азимжон; Соловьёв Иван (Тагаев Элман, 78); Касьян Александр (Насимов Баҳодир, 67); Жўрабаев Обид; Ғофуров Мирзоҳид; Исроилов Абдужамол; Меҳмонов Жаҳонгир; Ғуломов Аббос.

Огоҳлантиришлар: Эминов Сардор, 37; Соловьёв Иван, 45; Аламхонов Ҳакимхон, 90.



Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика