Latest news

10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  0 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  1 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  5 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1

"Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда News

"Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, айни кунларда пойтахтимизда жойлашган "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. ЎФАнинг буюртмасига асосан “Насаф” клубига қарашли Қаршидаги “Марказий стадион майдонининг ишчи ходимлари бу борада катта ҳажмда меҳнат қилишяпти. Стадион майсасини замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келиш учун  майдонга хориждан тайёр чим олиб келтирилади.

Айни пайтда майдоннинг чими 20-40 см ўлчамида ўйиб олиниб (турли ўлчамдаги платмасса қувурлардан иборат майдон дренажлари эса 50-60 см чуқурликда жой олгани учун уста ва техника ҳадовчисидан ҳушёрлик талаб этяпти) ташқарига олиб чиқиляпти. Чуқурлик ўрни махсус мосламалар, қум ва унумли тупроқ аралашмаси билан тўлдирилгач, устига чет элдан келтирилган тайёр табиий чим ётқизилади.  Халқаро талабларда кўрсатилганидек, майдоннинг чеккасига нисбатан ўрта ҳудуди 20 см баландликда жойлашиши зарур. Шуҳратбек Суюнов раҳбарлигидаги усталар бу борада ҳам ўз маҳоратларини ишга солиб, майдон ҳолатини талабга жавоб берадиган ҳолатга олиб келиш учун барча зарур чораларни амалга оширишади.

Нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадиони янги мавсумда миллий ва бошқа терма жамоаларимизнинг бир қатор халқаро турнирларини қабул қилишга тайёр бўлади.


Rating: +54   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика