Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида News

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида

"Қўқон-1912"нинг янги ўйинчиси Иван Йосович билан суҳбатлашдик.

- Бизнинг чемпионатда кўплаб серб футболчилари тўп тепишган. Сиз бу ҳақда билармидингиз?

- Бу ерда тўп тепган кўп футболчиларни биламан. Серблардан ҳозир Суперлигада ўйнаётган барчасини биламан, Раевац ва Жокичлар эса менинг дўстларимдир. Бундан ташқари, бу ерда менинг "Сурхон"да ўйнаётган дўстим Ҳусниддин Ғофуров ҳам бор. Биз 3 йил олдин Сербияда бирга ўйнаганмиз. У Ўзбекистонда менга кўп ёрдам беради.


- "Қўқон-1912"га ўтишингиз қандай кечди?

- Мураббий менинг ўйинларимни кузатган экан ва шу сабабдан мени жамоасига таклиф қилди.


- "Қўқон-1912"га келдингиз. Умуман клуб ва Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротларингиз қандай кечди?

- Илк кунларданоқ одамларингизнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. Мамлакат жуда гўзал ва айтишим мумкинки, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.



- Янги жамоангиздаги илк ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Таассуротлар жуда зўр ва чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз жуда муҳим. Мен стадиондаги муҳитдан таъсирландим, мухлислар "Қўқон-1912"ни севишади ва бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Шу билан бирга биз ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали буни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Шахсан мен Қўқонга келган кунимдан бошлаб жамоага мослашиб кетишга ҳаракат қиляпман ва шуни айтишим керакки, жамоадаги дўстларим ажойиб ва мени жуда яхши қабул қилишди.


- Мураббийлар, жамоадошлар ва мослашиш жараёни қийин бўлмаяпдими?

- Мослашиш вақтни талаб қилади. Ҳамма нарса янги, аммо айтмоқчи эдимки, бу ер зўр ва мен ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа зўр иш олиб бормоқда ва буни жадвалда ҳам кўриш мумкин.


- Ҳозир коронавирус туфайли футбол тўхтаб қолган. Ҳозирги пайтда нималар билан машғулсиз?

- Тўғрисини айтганда бу қийин, машғулотлар ва чемпионат тўхтатилган, ҳамма нарса ёпиқ. Оилам билан бўла олмаяпман ва бу жуда оғир. Қўқонда мен Раевац ва Бамба билан меҳмонхонадаман ва бўш вақтларимизни якка тартибдаги машғулотларга қаратганмиз. Процедурани ҳурмат қиламан ва ишонаманки, бу ўтиб кетади ва биз ўйинларни давом эттирамиз.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли 3 футболчи кимлар?

- Неманья Видич, Бранислав Иванович ва Неманья Матич.



- Энг севимли жамоангиз ва ўйинчингиз?

- Севимли жамоам йўқ. Аммо, энг яхши кўрган ўйинчим бу Неманья Видич. У ўз вақтида дунёнинг энг кучли ҳимоячиси бўлган деб ўйлайман.


- Сиз билан ўйнаган ёки сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?

- Тони Кроос.


- Иван Йосовичнинг футболчилик фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйин қайси?

- Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика