Latest news

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  0 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  103 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Ғузорда Қашқадарё футболи фахрийлари ўзбек фахрийлари билан беллашишди News

Ғузорда Қашқадарё футболи фахрийлари ўзбек фахрийлари билан беллашишди

Куни-кеча Ғузор шаҳрида катта футбол байрами бўлиб ўтди.

14 февраль куни Ғузорда “Шўртан” ҳамда Муборакнинг “Машъал” жамоалари ҳамкорлигида футбол фестивали ташкиллаштирилди. 

Ғузор “Марказий” ўйингоҳида вилоятимиз ва юртимиз футбол фахрийлари жам бўлишди. Футбол байрамидан олдин вилоятимиз футболи ривожи йўлида муносиб ҳисса қўшган фахрийлар “Шўртан” футбол клуби томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, мамлакатимиз футболини ривожлантириш йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган жамоамиз бош менежери Шамил Ярулин Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбир ўзбек футболи фахрийлари қашқадарёлик футбол фахрийларига қарши майдонга тушишди. Голларга бой бўлган беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Дўстлик ғалаба қозонди.

Футбол учрашувидан сўнг меҳмонлар “Шўртан” футбол клуби қошида футбол учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар юқори даражада эканлигини ва бундан унумли фойдаланган ҳолда жамоа Суперлигага чиқиши ва ўзбек футболи учун янгидан-янги номларни кашф этиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

 





“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика