Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Эрон матбуоти: "Қатардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп" News

Эрон матбуоти: "Қатардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп"

Эроннинг машҳур сайтларидан бири Tehrantimes.com Осиё Кубоги ҳақида мақола чоп этди.

Мақолада шундай дейилади: "Ҳеч ким кутмаганда Феликс Санчес бошчилигидаги Қатар миллий терма жамоаси Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритди. Буни бемалол шов-шувли воқеа деса бўлади. Мусобақа мобайнида қатарликлар 19та гол уриб, ўз дарвозаларидан фақат битта тўп ўтказиб юборишди". 

"Лекин асл савол шундаки, кичкина давлат Қатар қандай қилиб бундай катта ютуққа эришди? Бу саволга бирданига аниқ ва лўнда жавоб бериб бўлмайди. Бу саволнинг жавоби ўз навбатида Эрон ён қўшнисидан ўрнак олиши кераклигини билдиради". 

"Аввало шуни айтиш керак, Қатар маҳаллий футболчиларни топиш борасида катта муаммога дуч келди. Масалан, уларнинг энг яхши тўпурари Алмуаз Али Қатарда туғилмаган, бироқ бу жамоа натижаларига раҳна сола олмайди". 

"Эронда иқтидорли футболчилар миллионлаб топилади, бироқ уларни ривожлантириш учун болалар футболида аниқ бир тизим ишлаб чиқилмаган. Шундай экан, Эрон мамлакат футбол структурасини бошқатдан ўрганиб чиқиши шарт ва федерация ҳам Қатардан ўрнак олган ҳолда болалар футболида жиддий ишларни амалга ошириши лозим". 

"Бундан ташқари федерация терма жамоага ўз ишини ниҳоятда севувчи мураббийни таклиф этиши керак, зеро Кейруш шахс сифатида анча таниқли бўлгани учун унинг кўп ишларига кўз юмилди. Португалиялик мураббий жамоани Осиё Кубогига жиддий тайёрлаш ўрнига ўзининг Инстаграм тармоғи орқали Эрон футбол клублари шаънига доғ туширувчи гапларни ёзиш билан вақт ўтказди". 

"Лекин Феликс Санчес бундай қилгани йўқ. У ишини йўқотиб қўйишдан қўрқмади, босимдан холи равишда жамоани қитъа биринчилигига тайёрлаб борди. Балки Қатар ЖЧ-2022 учун бошқа мураббий тайинлар, лекин бу ҳам Санчесни хавотирга солаётгани йўқ". 

"Карлуш Кейруш эса унинг ўрнини "Персеполис" бош мураббийи Бранко Иванкович эгаллаши мумкин деган гап чиққанидан кейин жазавага тушди ва нима қилишни билмай Эрон футболини ёмонлай бошлади. Кейрушдан фарқли ўлароқ Санчес бор эътиборни фақат ўз ишига қаратди. Мана нима учун Қатар ўз халқини хурсанд қила олди". 

"Энди эса испаниялик мураббий Осиё грандлари орасидан қандай чиқиб кетгани ҳамда мўъжазгина мамлакатни чемпион қилгани билан бемалол мақтана олади. Қатар терма жамоаси мусобақада Саудия Арабистони, Ироқ, Жанубий Корея, БАА ва Япония каби кучли жамоаларни мағлуб этди. Ваҳоланки, Қатарга нисбатан шу жамоаларнинг имконияти юқори баҳоланганди". 

"Буёғига Эрон терма жамоасининг янги мураббийи янги авлодни шакллантириш устида иш олиб боради. Жамоани тубдан ўзгартириш учун кўп вақт керак. Қатарга эса бунинг ҳожати йўқ, чунки уларда шундоқ ҳам ёш жамоа бор ва бу жамоа билан бемалол ЖЧ-2022да энг кучли жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатса бўлади". 

Х.Холиқов таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика