Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Бу қизиқ! Тарихда биринчи марта ютган жамоа News

Бу қизиқ! Тарихда биринчи марта ютган жамоа

Европада бўлиб ўтаётган Миллатлар лигасининг навбатдаги турида катта сенсация рўй берди.

Ўз майдонида Европанинг энг кучсиз жамоаларидан бири Гибралтарни қабул қилган Арманистон кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шуни айтиш лозим, Гибралтар терма жамоаси 2016 йилдан буён ФИФА байроғи остида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Арманистон билан ўйинга қадар Гибралтарнинг статискаси қуйидагича эди: 22 ўйин, 22 мағлубият. Бу жамоа 5та гол уриб, ўз дарвозасидан 107та тўп ўтказиб юборганди.

Шундай қилиб Гибралтар тарихда биринчи бор расмий ўйинда ғалаба қозонди ва бу ғалаба сафарда Арманистонга қарши баҳсда қўлга киритилди. Ўйиндан олдин қизиқ ҳодиса рўй берди. Стадион ходимлари адашиб Гибралтар мадҳияси ўрнига Лихтенштейн мадҳиясини қўйиб юборишди. Кейин мезбонлар бундай қўпол хато учун узр сўрашди.

Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада Гибралтар футболчиси Жозеф Чиполина томонидан киритилди. Маълумот учун, ушбу футболчи профессионал мақомдаги спортчи эмас, у офис менежер бўлиб ишлайди. Бу Чиполинанинг термадаги илк голи бўлди. Гибралтар бунгача иккита ўртоқлик учрашувида ғалабага эришган. Биринчиси 2014 йил Мальта устидан 1:0 ва иккинчиси шу йилнинг мартида Латвия устидан 1:0.

Ўйинда арманлар рақиб дарвозаси томон 36та зарба беришди, гибралтарликлар посбони Кайл Голдвин эса 14 марта сейв амалга оширди. Дарвоқе, Гибралтарда аҳоли сони атиги 34 минг. УЕФАга аъзо давлатлар орасида фақат Сан-Марино Гибралтарга нисбатан кам аҳолига эга.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика