Latest news

21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  4 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  10 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  6 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  10 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6

Виталий Денисов: "Локомотив"га қайтишим учун клуб ҳам шуни хоҳлаши керак" News

Виталий Денисов: "Локомотив"га қайтишим учун клуб ҳам шуни хоҳлаши керак"

Трансфер ҳуқуқи Москванинг "Локомотив" клубига тегишли бўлган "Крилья Советов" ҳимоячиси Виталий Денисов "темирйўлчилар" сафига қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди.

- Нега "Локо"да йиғин ўтказиб, ижара асосида "Крилья"га ўтдингиз?

- Ёшим 31да. Бундай пайтда захирада имконият кутиш қийин, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайсиз. Аммо жароҳатлардан сўнг асосий таркибдаги жойимни йўқотиб қўйдим. Бу Самарага йўл олишимнинг асосий сабаби.

"Локо"ни жанжалларсиз тарк этдим. Агентим қўнғироқ қилди ва Тихонов мени ўз жамоасида кўрмоқчи эканлигини айтди. Бу вариант мени қониқтирди ва клублар тезда келишиб олишди.

- Сизни Тихонов чақирган, ҳозир эса Божович қўл остида ўйнаяпсиз.

- Бу мутахассис билан "Локомотив" орқали яхши танишмиз. Шу сабабли мураббий ўзгаришини хотижам қабул қилдим. Майдонга чиқишда давом этаётган эканман, демак, Божович менга ишоняпти.

- "Крилья" сизни мавсум охиригача ижарага олди. Москвага қайтишни истармидингиз?

- Бу ерда фақат менинг хоҳишим камлик қилади. "Локомотив" ҳам шуни исташи керак. Ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади. Аммо олдиндан бир нарса демаган бўлардим.

Ҳозир бор фикрим "Крилья Советов"га ёрдам беришга қаратилган" - дейди Денисов.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика