Latest news

11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  0 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  8 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1

Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади" News

Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Афсуски, яна ҳисобда олдинда бориб кейин гол ўтказиб юбордик. Бунга ўзимиз айбдормиз, чунки иккинчи таймда устунликни рақибга топшириб қўйдик. Нотўғри ҳимояландик, ярим ҳимояда кўп камчиликлар кўринди. Худдики ярим ҳимоячиларсиз ўйнадик. Ҳисоб 1:0 пайти рақибни қарши ҳужумда ушласак бўларди, аммо ўзимиз қарши ҳужумларда рақибни ўтказиб юбордик. "Пахтакор" офсайддан гол ургандек бўлди, лекин ҳозир буни айтишдан нима фойда. Ўзимизни қониқтирмаган дуранг қайд этдик.

- Улуғбек Ҳошимовнинг жароҳати бўйича бирон гап борми?

- Нима бўлганини эртага биламиз. Ҳеч нарса жиддий бўлгани йўқ деб ўйлаймиз. Менимча, Улуғбек бир-икки ҳафта ўйнай олмайди.

- "Динамо" сафарда яхши ўйнаяпти, аммо уйдаги баҳсларда босим остига тушиб қолгандек.

- Буни психологик босим демаган бўлардим. Балки уйдаги ўйинларда иштиёқ кўп бўлаётгандир, кўрсатишимиз керак бўлган ўйинни ҳам эсдан чиқариб қўйяпмиз. Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади.



- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз? 

- Нима рўй берганини тушунмай қолдим. Ҳакамлар ҳатто ВАРга ҳам бормади. Қизил карточка олган футболчимиз жуда одобли ўйинчи. У "қизил" оладиганлар тоифасидан эмас. Лекин нима учун четлатишди ҳайронман.

- Абдихолиқовнинг голида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди?

- Менимча бор эди, лекин ҳакамлар узоқ ўйлаб охири голни ҳисоблашди.

- Бугунги ҳакамликдан қониқдингизми?

- Биз ҳаммамиз одамлармиз ва ҳамма хато қилади.

- "Динамо" чемпионлик учун ҳаракат қиладими?

- Биз курашдан чекинмаймиз. Ҳали "Нефтчи" ва "Насаф" билан ўйинларимиз бор. Охиригача курашамиз.

Rating: +4   

Comments

+8   
12 aug 01:07:53
BXZ BXZ
Reply to comment by Davronbek Abduvaliev
Бу мавсум, Суперлига ўйинларида СУПЕР ўйинлар кўп бўлмоқда. Қизиқарли ўйинлар кўп бўляпти, бу айни хақиқат.
Узрку лекин олти марта кайта - кайта бир комментни чикариш шартми .
+5   
12 aug 05:57:38
Усмонбек
Силарди жониг жон колганлардики баклажонми бир эмас 2 марта пеналтини бермади яна нолисан Вадим жон 1-1ди зурга ушлаб колдинг яна нолисан
+4   
12 aug 06:36:18
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Усмонбек
Силарди жониг жон колганлардики баклажонми бир эмас 2 марта пеналтини бермади яна нолисан Вадим жон 1-1ди зурга ушлаб колдинг яна нолисан
Бу антиқа тактикачи айбни нуқул бошқалардан қидиради!
+4   
12 aug 01:56:25
Gosha Goshayev
Pi....s Ara ikkita Paxtakorga berilmagan penkalani gapirmisanmi?
+3   
12 aug 07:51:59
Мирзаев Б
Reply to comment by Davronbek Abduvaliev
Бу мавсум, Суперлига ўйинларида СУПЕР ўйинлар кўп бўлмоқда. Қизиқарли ўйинлар кўп бўляпти, бу айни хақиқат.
Фикр езиб клавиатурани бир марта эзсангиз етади кайта, кайта 6марта босмасдан
+3   
12 aug 01:17:24
Sherali Shodiyev
Динамо перёд.
Динамо чемпион 2025
+1   
12 aug 12:24:41
Рома
Молодец Абрамов,Сизга ишонади Самарканд халки .Охиригача курашинг ва совриндор булинг.Оллох кулласин командангизни.
+1   
12 aug 12:04:42
Фарход
Абрамов яхши тренер , фаолияти давомида бир неча бор исботлади ( Трактор клубида, МТЖ -да , мана Динамо -да, )
+1   
12 aug 10:01:54
Усмонбек
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Бу антиқа тактикачи айбни нуқул бошқалардан қидиради!
Айрим детски эсипастлар езадику кучи етмаса тан олмай айбди осонгина судя е пахтакорга агдариб куйади бу хам ушалардан урганган
   
12 aug 12:46:55
Азик Asian
Вадим Карленовичу респект,аммо рости хакам шунака нон егунча... Нимага бизда шунака а хамма Пахтакорга уйнайди? Хатто кизил бн хам Динамо Пахтакордан устун эди. Бу шархни езгунча уйинни айнан шу эпизодини ун марталаб курдим ва хакамлар тугри иш килмади. Афсус.. эссиз одамзод.. Динамога эса омад, йигитлар сизлар энг яхши жамоасиз ва виждони йукларни провокациясига учманглар. Хаммаси яхши булади. Виждони бордир бир кун тан олар. Эссиз инсонлар. Очиги узимни боса олмаяпман.
   
12 aug 12:00:15
Фарход
Тугриси рефери уйинни бузди, коидаси судья бетараф булиши шарт, Этика кумитаси реферини хатти-харакатини куриб чикиши керак,
   
12 aug 11:02:46
ЖАХОНГИР Амомов
Вадим того канака офсайд, чизик тортиб курсатишдику химоячиз бир кадам олдинда эдику, сиз бир очко олиб берган хакамга рахмат денег, накд 100% иккита пенальтийни бермади.
   
12 aug 10:24:20
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Усмонбек
Айрим детски эсипастлар езадику кучи етмаса тан олмай айбди осонгина судя е пахтакорга агдариб куйади бу хам ушалардан урганган
Ҳар сафар: рақиблар ва ҳакамлар айбдор. Ҳеч айб тополмаса. Шогирдларини айбдор қилади. Лекин ҳеч қачон айбни ўз бўйнига олмайди!
   
12 aug 10:09:18
mirabzal
вадим ты хитрий человек некогда свою вину не признаеш буд мужиком признавай скажи што ошибся
   
12 aug 09:21:28
Bois Saidxanov
Дабба! Нега 2та берилмаган лекин яккол пенальти хакида сурамадинг?
championat.asia
Яндекс.Метрика