Latest news

00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  6 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  75 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти" News

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти"

АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Иккита ғалаба қозонишни истаган жамоа ўйнади. Менимча мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Ёмғир халал бергани йўқ. Бу ерда майса баланд шу боис тўп тезроқ юрди. Ёмғирда ҳам ўйнашни билиш керак. Албатта бундай ҳолатда бошқачароқ ўйналади, бу футболчиларга у қадар катта муаммо бўлмади.

Ўртоқлик учрашувида ҳам АГМКни ютгандик? Икки ўйинни солиштириш тўғри эмас. Таркиблар ҳам ўзгача эди. Расмий ўйин барибир бошқача. Гол урганимиздан кейин яна шундай давом этиш ўрнига ҳисобни сақлаб қолишга уринамиз.



Очколар йиғишда давом этаётганимиз албатта қониқарли. Ўз майдонимизда ҳали умуман ўйнамадик. Олдинда яна иккита сафар баҳси кутиб турибди.

Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти. Балки яқин вақт ичида бу нарса бўлади ва йигитлар янада кўпроқ куч билан ўйнашда давом этишади.

Зуҳуров тажрибали дарвозабон. Унга алоҳида раҳмат. У ўзининг босиқлиги билан жамоага ишонч бағишлаб турди. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашини тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

"Чиройли ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам 3 очко учун курашди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кейинги ўйинларда АГМКга омад тилайман. Ёмғир ёққани туфайли тўп тез ҳаракат қилади, аксинча бунинг фойдаси бўлди деб ўйлайман", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Лутфулла Тўраев.


Rating: +63   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика