Latest news

12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  1 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  2 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1

Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз" News

Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Афсуски, шундай бўлди. Биринчи бўлимда барчаси яхши эди ва ўйин натижасини осонгина ҳал этишимиз мумкин эди. Танаффусда йигитларга 2:0 ҳисоби "ишончсиз" ҳисоб эканлигини уқтирган эдим. Кейин эса йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин яна гол уришга ва ўйинга қайтишга интилдик, аммо пенальтидан фойдалана олмадик. Ўзимиз айбдормиз. "Навбаҳор"ни бугунги натижа билан табриклайман. Мухлислар олдида ноқулай ҳолатдамиз. Ғалабали ўйинларимизни бериб юборяпмиз. Жуда кўп ўйинларда шундай тарзда очко йўқотдик" - деди Вадим Абрамов бугунги учрашув ҳақида.

- Жамоада асосий пеналтичи ким? Намангандаги учрашувда Ҳожимирзаев пенальтидан гол ура олмаган эди, бугун эса Ратиньо. Масалан, ўша вазиятда Марко Станоевични майдонга тушириш мумкин эди-ку...

- Пенальти белгиланган вазиятдами? Шунга фикрим етмаяпти-я. Кейинги учрашувларда пенальти ишласак, дарҳол Маркони майдонга тушираман. Ратиньо ишонч билан тўпни олди ва дарвоза томон юра бошлади. Майдонда футболчилар ўз истагани намойиш этиши керак. Футбол шундай ўйин. Ратиньо ҳам гол уришни истаганди, аммо нотўғри зарба йўллади.

- Кейинги икки учрашув "Машъал" ва "Пахтакор"га қарши. Ушбу икки баҳсга "Динамо" қандай тайёргарлик кўради.

- 6-август куни "Машъал"га қарши ўйнаймиз. "Машъал" кеча ўйин ўтказиб бўлди ва уларда тикланиб олиш учун бир кун кўпроқ вақт бўлади. Энди муҳими очколар йўқотмаслик.

- Янги футболчиларнинг ўйини бугун сизга қанчалик маъқул келди? Плетнёв гол урди, лекин Ҳошимов ва Абдусаломов ёрқин ўйин намойиш эта олмагандек...

- Барча янги футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди. Бундай ўйинда иштирок этиш ва дарҳол киришиб кетиш қийин. Плетнёв гол урди, аммо унинг жисмоний ҳолати тўлиқ ўйин ўтказишга етмади. Умуман олганда, уларнинг ўйинидан қониқдим, агар баҳс натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз.

- Биринчи бўлимни "Динамо" ажойиб ўтказди, аммо танаффусдан сўнг жамоа ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлим жамоангиз бунчалик ёмон ўтганининг сабаби нимада?

- Менимча, руҳият билан боғлиқ. Танаффусда йигитларни огоҳлантиргандик, аммо вазият шундай ривож олди. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Йўқ жойдан келиб чиққан биринчи гол ва пенальти. Ортдан рақиб футболчисини йиқитиш ва йўқ жойдан дарвозамизга пенальти белгиланиши мантиққа тўғри келмайди. Ортиқча хотиржамликка берилиб юборган бўлса керак. Бу ҳақда изоҳ беришим қийин, ўзим ҳам майдон четида ўтириб, нималар бўлаётганини тушунмай қолдим. Иккинчи бўлимни тартибсизлик билан ўтказдик.

- "Динамо" трансферлар ойнасида анча фаол бўлди ва бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Жамоа ўз таркибини қанчалик кучайтира олди? Сиз истаган барча футболчилар харид қилиндими? Яна қайсидир позицияни кучайтириш мақсадингиз бормиди?

- Кимни ўз сафимизда кўришни истаган бўлсак, уларни жамоага қўшиб олдик. Барчаси мен хоҳлагандек бўлди. Лимит бўйича яна битта легионер олишимиз мумкин эди, аммо бундай маъно йўқ. Шунчаки лимитни тўлдириш учун легионер олиб келишдан кўра ўзимизнинг ёшларга имконият берамиз. Трансферларимиз қанчалик самарали бўлишини эса вақт кўрсатади.

- Анваржон Ҳожимирзаевнинг "Навбаҳор"га қарши ўйинларда ўйини чиқмаётгандек. Биринчи даврада пенальтидан фойдалана олмаган эди, бугун эса пенальти олиб келди ва сиз уни алмаштирдингиз... 

- Балки "Навбаҳор"га қарши ўйинларда ўта кучли мотивацияси бўлгани туфайли қизишиб кетар. Билмадим.

- Ўзбекистон Кубогида "Динамо" "Шўртан" билан тўқнаш келади. Кубокдаги мақсадлар қандай? "Шўртан" мағлуб этса бўладиган рақибдек...

- Ушбу рақибни енгиб ўтса бўлади дедингиз, энди футболчиларимиз бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимидагидек хотиржамлик билан майдонга чиқишади. Кубок мусобақаси халқаро майдон учун йўл очиб берадиган энг қисқа турнир. Мақсадимиз энг олий. Мавсумни "Насаф"га қарши ўйин билан якунлаймиз ва тақвим биз учун бироз ноқулай бўлади (таҳр. - Кубок финалига шама қилган ҳолда). 



Rating: +2   

Comments

+1   
03 aug 07:47:15
Elyor Haydarov
Мен. Икка командага хам мухлисман А Хожимирзаевни уйинга бекорга куйган Наманганда 11-метрни мухлисларга карата тепиб росво КИЛДИ. Энди атайин кули билан УШЛАБ Наманганга БИР очка Олиб берди Менга кизиги у Новбохордан канча пул олар экан???
   
03 aug 15:59:11
Rasul Xasanov
A Xojimirzaev Dinamo ichidagi sotqin bulsa kerak kecha hamma Xojimirzaevga uynadi agar fraydeygaham shuncha kup pas berilganda bemalol 5 0 bulardi
   
03 aug 10:54:07
Фарход
Барбирам бир, 2 та яхши химоячи керак '"Динамо'"га , 6-7 та команда медаллар учун давогар, Лекин асосан Насаф, Пахтакор, Бунёдкор чемпионлик учун курашади , Хожимирзаев утган мавсумдагига караганда анча пассив.
   
03 aug 09:45:08
nerazzuri
Reply to comment by Elyor Haydarov
Мен. Икка командага хам мухлисман А Хожимирзаевни уйинга бекорга куйган Наманганда 11-метрни мухлисларга карата тепиб росво КИЛДИ. Энди атайин кули билан УШЛАБ Наманганга БИР очка Олиб берди Менга кизиги у Новбохордан канча пул олар экан???
Пул олмайди узи Наманганлик
championat.asia
Яндекс.Метрика