Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Уммон U-20 бош мураббийи: "Ушбу мусобақа биз учун катта тажриба бўлди" News

Уммон U-20 бош мураббийи: "Ушбу мусобақа биз учун катта тажриба бўлди"

Уммон U-20 бош мураббийи Хуан Давид Мансиля Иордания ёшларига қарши кечган баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

- Биринчи навбатда Жанубий Корея ва Иордания терма жамоаларини кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Биз учун қийин учрашув бўлди. Биз ушбу учрашувдан аввал иккита учрашувда мағлуб бўлган эдик. Ушбу мусобақага футболчилар учун тажриба бўлади.

- Футболчилранингизга ушбу турнир қандай фойда келтирди?

- Авваламбор, бу мусобақа катта тажриба. Шунингдек, футболчилар катта тезликда ва босим остида ўйнашга ўрганишди. Сабаби, бизнинг жамоада ёш ўйинчилар кўп эди. Масалан, таркибимизда 2005 йилда тўғилган бир нечта футболчи бор эди ва ушбу мусобақа улар учун ҳалқаро майдондаги биринчи қадам бўлди.

- Мусобақа давомида бир хил услубда ўйнадингиз. Бунга нима сабаб?

- Биз кўпроқ тўпни назорат қилишга ҳаракат қиламиз, лекин режамиз ҳар доим ҳам иш бермайди. Уммонлик футболчиларда техникаси кучли бўлган ўйинчилар бор, аммо улар ҳозир майдонда нотўғри қарор чиқаришмоқда. Масалан, зарба берадиган вақти улар тўпни шерикларига узатмоқда. Биз ушбу муаммони тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

- Турнир учун яратилган шароитлардан қониқдингизми?

- Ҳа, ҳамма нарса аъло даражада бажарилди, аммо машғулот майдонлари бўйича саволлар бор. Барча жамоалар учун ташкил этилган машғулот майдонларининг майсаси яхши ҳолатда эмас эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика