Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  16 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  2 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор! News

"Сурхон" супер ўзгаришлар арафасида, Ботир Мирзаев янги бош директор!

Сурхондарёнинг биринчи рақамли жамоаси бўлган ҳақиқий "Сурхон"ни мухлислар анчадан бери соғинганлари рост.

Афсуски бу йил жамоа кучлилар қаторига қўшила олмади. ПРО-Лигада 4-ўринни қўлга киритган клубда 2019 йилда туб ўзгариш бўлади. Клуб ҳомийлари "Сурхон"ни кучлилар қаторига қайтариш учун жиддий бел боғладилар ва энди у ерда ўз касбининг мутахассислари фаолият олиб борадилар. Бу нафақат мураббий, балки клуб структурасида ҳам амалга ошириладиган асосий иш. Сўнгги икки йилда айнан шу омил клубнинг муваффақиятига салбий таъсир ўтказди.

Бизга маълум қилишларича, 9 йил давомида "Олмалиқ" жамоасида фаолият олиб борган Ботир Мирзаев клуб бош директори сифатида иш бошлади. "Олмалиқ" жамоаси унинг раҳбарлигида олий лигада ёмон натижалар қайд этмаган. 2009 йил мавсумни 4-ўринда тугатган клуб, 2013-15 йиллар оралиғи кучли олтиликдан пасга тушмаган.

"Бизга нафақат жамоани, балки клубни ривожлантириш вазифаси қўйилди. "Сурхон" жамоасининг барча чизиқларини яхши савиядаги футболчилар билан кучайтирамиз. Структурада ҳам катта ўзгаришлар бўлади ва узоқ йиллар давомида футболда ишлаган мутахассислар, клубнинг футбол мактаби, маркетинг, матбуот хизматларига жалб этилади. Лицензиялаш бўлимига ҳам энг малакали мутахассисларни жалб қиламиз", - дейди Ботир Мирзаев.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика