Latest news

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  2 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  9 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  5 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз? News

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз?

Суперлига 1-турида Самарқандда ажойиб футбол атмосферасини яратган “Динамо” мухлислари 2-турдан ўз анъаналарига биноан, севимли клублари ортидан сафарда “Динамо”ни янгича тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

Хабарингиз бор, Суперлига 2-турида 30 март, шанба куни “Динамо” жамоаси Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади. Шиддатли ва қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу баҳсда самарқандлик ҳақиқий жонкуяр мухлисларни сафимизга қўшилишларини ва Самарқанд шарафини ҳимоя қиладиган “Динамо”нинг Термиздаги “12-ўйинчиси”си бўлишга чорлаб қоламиз.

“Динамо” клуби матбуот хизмати ва фан-клуби 2019 йилдан бошлаб ишни янгича тарзда йўлга қўйишни режалаштиришган. Хусусан, 2-тур ўйини “Сурхон” - “Динамо” учрашувига боришда Самарқанд – Қашқадарё - Сурхондарё йўналиши бўйлаб саёҳат ҳам уюштирилади. Яъни, сафар давомида диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинади.

Сафар режасидан фақат футбол эмас, айни баҳор айёмида Қашқадарё воҳасининг гўзал табиати, Сурхондарёга киришда эса Бойсун тоғларидаги чиройли манзараларда бўлиш, барра тандир гўштлари, Термизга киришда эса Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳини зиёрат қилиш каби мақсадлар ўрин олган. Стадионда эса “Динамо”ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Самарқандлик ишқибозлар иштирокидаги ушбу саёҳат фото ва видео тарзда эсдалик учун олинади ва “Динамо” матбуот хизмати томонидан саргузашт сифатида клубнинг интернетдаги саҳифалари ва сайтларда эълон қилинади!



Бу ҳали ҳаммаси эмас! Сафар давомида “Динамо” мухлислари автобусда зерикиб қолмасликлари учун викторина ўйналади. “Динамо” матбуот хизматининг клуб тарихига оид саволларига аниқ жавоб берган мухлисларни эсдалик совғалар кутмоқда! Ҳар бир ғолиб-мухлис клубнинг интернетдаги саҳифаларида таништирилади ва эълон қилинади!

Самарқанд – Термиз – Самарқанд йўналишидаги умумий 750 километр (375+375 км) йўлни ташкил этадиган бир кунлик футбол саёҳатига замонавий автобусларда бориб келинади. Сафарга 30 март, шанба куни саҳарлаб, «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (олдинги касса) олдида соат 6:00 дан бошлаб йиғилиб, соат 7:00да Самарқанддан Термизга жўнаб кетилади. Замонавий автобусларда 1 киши учун бориб-қайтиш йўл ҳақи, саёҳат, эрталабки нонушта – умумий 40 минг сўм!

Хўш, самарқандлик жонкуяр футбол мухлислари ҳамроҳлигидаги қувноқ даврада Ўзбекистонимиз бўйлаб унутилмас саёҳат ва “Динамо”ни қўллаб-қувватлашга тайёрмисиз? Сафарга боришни мақсад қилган мухлисларни 29 мартгача соат 9:00дан - 17:00 гача «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб офисида олдиндан рўйхатга олиш бошланган.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика