Latest news

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  7 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро" News

Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашувнинг 22-дақиқасида мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Азизбек Ттурғунбоевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини сўнгги паллада Игорь Голбан боши билан дарвозага аниқ йўллади. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади. 24-дақиқада бухороликларнинг қарши ҳужумларида Саламат Қутибоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

38-дақиқада наманганликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Аммо Дилшод Жабборовнинг зарбасидан кейин тўп "жонли девор"га тегиб қайтди. 43-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

44-дақиқада Азизбек Турғунбоев бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди - 1:0.

50-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 78-дақиқада Остон Ўруновнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Асилбек Омонов қайтарди. 88-дақиқада Акобир Тўраевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

90+1-дақиқада Сардор Сулаймоновнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Асилбек Аманов ушлаб олди. 

Ўйинда "Навбаҳор" ғалаба қозонди.


16:00 - “НАВБАҲОР” – “БУХОРО” 1:0  
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Дониёр Сайлавов, Ришат Ниғмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Бобур Хайдаров.

Гол: Азизбек Турғунбоев 44, - 1:0.

“Навбаҳор”:  45.Акбар Тўраев,5. Игорь Голбан, 6.Остон Ўрунов,7. Шерзодбек Каримов (8.Аюбхон Номанов, 57), 9.Дилшод Жабборов (44.Дарко Станоевич, 46), 10. Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 22.Рўзимбой Аҳмедов (17.Сардор Сулаймонов, 83), 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захирадагилар: 35.Дилшод Ҳамроев, 30.Дарко Никач, 33.Томислав Пайович, 77.Музаффар Абдуллаев.  

“Бухоро”: 30.Асилбек Омонов, 3.Бобуржон Амонов, 7.Арслонмурат Амонов, 8.Саламат Қутибоев,10. Шавкат Саломов (80.Вадим Чемиртан, 70), 11.Санъат Шихов, 18.Шавкат Муллажонов, 22.Шаҳбоз Эркинов (17.Акобир Тўраев, 63), 27.Роббимжон Ҳасанов, 55.Раҳматулло Бердимуродов (81. Қаҳрамон Баҳодиров, 53), 77. Жавоҳир Қаҳрамонов.
Захирадагилар:  1.Акмал Турсунбоев, 15.Беҳруз Шодмонов, 28.Эргаш Исмаилов, 66.Миржалол Жумаев, 70.Суҳроб Нематов, 86.Азиз Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Шавкат Саломов 30, Бобуржон Омонов 37, Даврон Ҳошимов 48,



Navbahor

Azizbek Turgunbaev - 44'

1#Супрелига 1-6. Round 26

20/10/2018, 16:00

0
:
1
Finished

Bukhara

45'
90'
44'  Azizbek Turgunbaev

Rating: +37   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика