Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда News

Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда

Суперлиганинг 17-тур учрашувларига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

Бу турда Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлган "Бухоро" 0:1 ҳисобида енгилди. Шу тариқа "Кўҳна шаҳар" жамоаси 7 йилдан буён рақибини сафарда таслим қила олаётгани йўқ. Улуғбек Бакаев шогирдлари охирги маротаба 2018 йил Навоийдан ортга ғалаба билан қайтган. 

Шунингдек, "Бухоро" Навоийда ўтган кетма-кет учинчи ўйинда "Қизилқум" дарвозасига йўл топа олмади. 

"Бухоро" кейинги учрашувда 13 август санасида "Хоразм" куч синашади, "Қизилқум" 12 август куни Олмалиққа ташриф буюради.

Rating:    

Comments

   
09 aug 14:23:51
JAFAR FC QIZILQUM
OLG'A QIZILQUM
   
09 aug 12:30:44
Rustam Ruziyev
Бақоев қачондан бери Бакаевга айданиб қолган?
championat.asia
Яндекс.Метрика