Latest news

14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  1 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  78 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3

Спортинг – Португалия лига кубоги соҳиби News

Спортинг – Португалия лига кубоги соҳиби

Брага шаҳридаги “Мунисипиал-ди-Брага” стадионида жорий йилги Португалия Лига кубогининг соҳиби аниқланди.

Финал баҳсида мамлакатнинг энг кучли икки клуби баҳс олиб борди. 

Учрашувнинг 79-дақиқасида “Порту” ҳужумчиси Фернандо ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, 90+2-дақиқада Бас Дост пеналтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. Регламентга мувофиқ, томонлар 11-метрлик пеналтилар серияси орқали ғолиб номини аниқлашга киришишди. Унда “Спортинг”нинг қўли баланд келди.

Португлия лига кубоги мусобақаси 2007 йилдан буён ўтказиб келинади. Ушбу ғалаба “Спортинг”нинг мазкур турнирдаги иккинчи соврини бўлди. Мазкур мусобақани ютиш бўйича мутлақ рекордчи “Бенфика” саналади. Улар 7 марта лига кубогида ғолиб чиқишган. “Порту”га эса ҳозирча ушбу мусобақада бош совринга эга чиқиш насиб этмаяпти.

Португалия Лига кубоги. Финал. 

Порту – Спортинг 1:1 

Голлар: 1:0 – Фернандо – 79, 1:1 – Дост – 90+2 (пен)

Пеналтилар серияси: 1-3

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика