Latest news

15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  1 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  13 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10

Spiegel сирларни очишда давом этмоқда News

Spiegel сирларни очишда давом этмоқда

Tags :  ФИФА
Германиянинг Spiegel нашри Football Leaks тақдим этган ҳужжатлар асосида футбол оламининг сирларини очиб беришда давом этяпти.

Маълумотларга кўра, ФИФА интизом қўмитаси раҳбари Мария Клаудиа Рохас ЖЧ-2018 олдидан допинг бўйича юрист ва эксперт ҳисобланган Ричард Макларен мустақил антидопинг текшируви ўтказишга ҳалақит берган.

2017 йилнинг августида Маклерен ФИФАнинг Цюрихдаги штаб квартирасида Рохас билан учрашмоқчи эди. У Россия спортидаги допинг иши бўйича текширувлар борасида янги маълумотларни муҳокама қилмоқчи бўлган. Учрашувга бир неча кун қолганида Рохас Цюрихга бора олмаслигини маълум қилди.

2017 йилнинг сентябрида Рохас Макларенга электрон хат юборади ва унга ФИФАда иш таклиф қилади. Шу билан бирга Рохас Макларендан ҳамкорликнинг аниқ режаларини тақдим этишни сўрайди. Макларен рози бўлади ва ой охирида россиялик спортчилардан янги допинг анализларини олишини айтади.

29 сентябрда канадалик эксперт йиғилган материаллар билан хат юборади. Ёзишмалар 2018 йилнинг январигача давом этади. Кейинроқ ФИФА вакили ВАДАдан мустақил антидопинг текширувини ўтказа оладиган ташкилотни тавсия қилишни сўрайди. Шундан сўнг Макларен Рохасдан нималар бўлаётганини сўради. Рохас эса энди иш билан интизом қўмитаси эмас, ФИФАнинг антидопинг бўлими шуғулланишини маълум қилди.

Бир муддат ўтиб ФИФА Маклареннинг текширувларига катта маблағ кетиши ва шу сабабли мустақил текширувчилар керак эмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб, Рохас Россиядаги ЖЧ олдидан мустақил текширувнинг олдидан олди.

"Музокараларимиз нега чўзилиб кетганини энди тушундим. Саҳна ортида бир нималар бўлган экан. Улар умуман текширув ўтказишни истамаган экан" - дейди Макларен.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика