"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти
12 sep 11:45
News


"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти
Суперлиганинг 21-туридан бир қатор қизиқарли қарама-қаршиликлар ўрин олган.
Гарчи турнинг марказий тўқнашуви сифатида "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйини кўрилаётган бўлса-да, Жиззахда бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна" – ОКМК баҳси ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда.
Қизиқ факт шуки, "Сўғдиёна" 6 йилдан буён ўз майдонида олмалиқликларни енга олмаяпти. Жамоа охирги маротаба 2019 йилги мавсумда рақибидан устун келган – 1:0. Кейинги 5 та баҳснинг 3 тасида муроса кўчаси танланган, 2 та беллашувда Миржалол Қосимов жамоасининг қўли баланд келган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 18:30 га белгиланган.
"Сўғдиёна" бугун мазкур серияга барҳам берадими?
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments