Latest news

09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  1 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  22 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  15 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  10 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5

Славен Билич кейинги йил Тошкентга келади(ми)? News

Славен Билич кейинги йил Тошкентга келади(ми)?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" ва БААнинг "Ал Ваҳда" клублари ўрин олди. Яна бир клуб номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча Ўзбекистон чемпиони номи маълум эмас. Тошкентнинг "Локомотив" ва "Пахтакор" клуби 2018 йилги Суперлига чемпиони бўлиш учун кураш олиб боришмоқда.

Биз "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ваҳда" сафида қайси машҳур футболчилар борлиги ҳақида маълумот берамиз.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини бугунги кунда хорватиялик машҳур мураббий Славен Билич бошқариб бормоқда. Жамоа сафида Мэтью Юрман (Австралия), Карлос Вильянуэва (Чили), Карим Эл Аҳмади (Марокаш), Валдивия (Бразилия), Александар Пешич (Сербия), Жонас (Бразилия), Тиаго Карлето (Бразилия) ва Фаҳад Ал Муваллад (Саудия Арабистони) каби футболчилар ўйнайди. Эътиборлиси "Ал Иттиҳод" ўз миллий чемпионатида 9та турдан сўнг 16та клуб орасида энг охирги ўринни эгаллаб турибди. Агар шундай давом этадиган бўлса Билич истеъфога чиқиши ва Тошкентга келмаслиги мумкин.


Саудия Арабистони чемпионати мусобақа жадвали


"Ал Ваҳда"ни ҳозирда руминиялик Леонардо Регекампф бошқариб бормоқда. Жамоа таркибида Исмоил Матар (БАА), Себастьян Тальябуэ (Аргентина), Мурад Батна (Марокаш), Леонардо (Бразилия), Рим Чанг Ву (Жанубий Корея) каби футболчилар бор. "Ваҳда" янги мавсум БАА чемпионатининг 9та туридан сўнг 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.


БАА чемпионати мусобақа жадвали

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика