Latest news

01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  1 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  11 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  12

Шерали Бабакулов: “Тарихни янгилашга тайёрмиз” News

Шерали Бабакулов: “Тарихни янгилашга тайёрмиз”

Хабарингиз бор, эртага аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда “Севинч” жамоаси ҳамда ўз тарихида илк марта “Сўғдиёна-W” финалда баҳс олиб боради. Жиззах футболи тарихида илк бор вилоят жамоаси финалгача етиб борди. Бу эса футбол мутахассислари, кенг жамоатчилик ҳамда жиззахлик мухлисларни хурсанд қилди.  Эртага муҳим баҳс ва тарихий учрашув. Ушбу ўйиндан олдин “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ҳамда “Сўғдиёна-W” футболчи қизлари Лидия Цема ва Азиза Норбоеванинг нинг фикрлари билан қизиқдик.



- Куни кеча Жиззахда сўнгги машғулотимизни ўтказдик. “Сўғдиёна” академияси тарбияланувчилари билан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Финал баҳсига барча футболчи қизлар тайёр. Муҳими хеч қандай жароҳат йўқ. Футболчилар  рухан ва жисмонан тайёр. Шогирдларимнинг кўзи ёниб турибди. Кимдир олдиндан “Севинч”га кубокни топширган бўлса бу хато. Биз жангга тайёрмиз ва кубок учун курашамиз. Фаолиятим давомида мен учун бу 4 финал. “Севинч” га қарши қандай ўйин олиб бориш кераклигини жуда яхши  биланаман. Финалгача ўйинларини кўриб чиқдик ва ютуқ камчиликларга диққатимизни қаратдик. Биз чемпиоатда кучли жамоаларга қарши тенг ўйинларни олиб бордик. Биз ҳақли равишда финалга чиқдик. Тарихни янгилашга тайёрмиз ва бу учун курашамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, жиззахлик мухлислардан эртага “ОКМК” стадионида бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз. Бундан муҳим баҳсда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун зарур. Бизга ишонинг ва биз қўлдан келганча сизлани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз - дейди Шерали Бабакулов.



- Жамоамиз жуда ёш ва илк дебют мавсумда жуда катта хажмдаги ишни амалга оширдик. Жамоада ёш футболчи қизлар кўп ва улар ҳам шу финалга чиқишимизга ўз ҳиссаларини қўшди. Мураббийимизни барча кўрсатмаларини бажардик. Финалга чиқиш биз чун тарих. Ҳаммамиз ҳам ҳаяжонли ҳолатдамиз. Ўз олдимизга жиддий мақсад қўйдик. Ғалаба қозонишни жуда хохлаймиз. Жамоадошларимга майдонда бир оила бўлиб, Жиззах вилояти тарихида янги саҳифа бошлайлик ва  ушбу  йилда орузимизни амалга оширишни тилаган бўлар эдим - дейди “Сўғдиёна-W” футболчиси Лидия Цема.




- Финалга чиқишга қадар узоқ йўл босдик. Тўғри кўпчилик осон рақибларга қарши баҳс олиб боришди деди аммо уларга қарши кураш ҳам осон бўлмади. Ҳар бир ўйинда мураббийимиз кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик. “Севинч” дан кам жойимиз йўқ. Қўлимидан келагча Жиззах вилояти шаъни ,рахбариятимизни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Аёллар футбол жамоасини тарихга киритишга имконимиз борича ҳаракат қиламиз - дейди Азиза Норбоева.
 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика