Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  13 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз" News

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"

"Сурхон" сўнгги учрашувларда ғалаба нималигини билмаяпти.

Жамоанинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етган. Термизликлар бугун уйда "Машъал" билан куч синашади. Бу ўйинлар олдидан жамоа ҳужумчиси Рустам Турдимуродов фикрларини билдирди. 

— "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

— Ассалому алайкум. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз.

— "Сурхон" охирги 3 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Футболчиларда босим сезилмаяптими, бу омил таъсир қилмайдими?

— Йўқ, ҳеч қандай босим йўқ деб ўйлайман. Эртанги ўйинга келсак, биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

— Наманганда ғалабага нима етишмади?

— Наманганда бизга фақат гол етишмади. Қолган барча ишларни бажардик, аммо тўпни дарвозадан ўтказа олмадик.

— Олдинда "Пахтакор", "Динамо", "Сўғдиёна" каби кучли рақибларга қарши ўйинлар ҳам кутиб турибди. Тақвим ҳақида нима дея оласиз?

— Кейинги тақвим биз учун қийин, аммо бу жамоаларга муносиб рақобат кўрсатамиз ва ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигимизни исботлаймиз.

— "Машъал" билан ўйинда қайси жиҳат ҳал қилувчи бўлиши мумкин?

— Менимча, биринчи гол энг муҳим бўлади. Гол урган жамоа ўйин тизимини бошқаради, шу боис у ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Rating: +2   

Comments

21 sep 20:01:34
Фарход
Келажаги бор уйинчи, яхши агент кулига тушса Аббосбек йулини беради,
   
21 sep 08:56:07
Andijon&M_Yu
Reply to comment by K u r b o n o v
Рустам,Шерзод Эсанов,Андижонни фарзандлари менимча ,Андижонга ичинглар ачишмаяпдими,қайтинглар энди,қачонгача юрак ховучлаб футбол кўрамиз Андижон ўйнаса,нима кераги бор фалон пулна чет элдан вич-вичларни олиб келиб бефойда ўйнатганимиз,яхши ўйнашсаям майлийди
Сиз айтган икки футболчи Андижонлик эмас.
Адашмасам Рустам Тошкентлик,
Шерзод Навоий ёки Сирдарёлик булиш керак.
   
18 sep 16:10:26
tigr0474
Reply to comment by K u r b o n o v
Рустам,Шерзод Эсанов,Андижонни фарзандлари менимча ,Андижонга ичинглар ачишмаяпдими,қайтинглар энди,қачонгача юрак ховучлаб футбол кўрамиз Андижон ўйнаса,нима кераги бор фалон пулна чет элдан вич-вичларни олиб келиб бефойда ўйнатганимиз,яхши ўйнашсаям майлийди
Рустам қаердан эканлигини билмайманкуя, лекин шуни биламанки, Андижонда фақат захирада ўтирди. Ўзларинг уша вич-вичларга ишониб ўзимизни болаларни захирага михладинглар. Сурхон барча клублардан ёшларни жалб қилиб ўйнатаябди. Сен қаердан эканлигининг ахамияти йўқ. Агар ўзича юлдузни ясаб олса жавобини бермоқда. Респект Сурхонга
   
18 sep 15:49:17
K u r b o n o v
Рустам,Шерзод Эсанов,Андижонни фарзандлари менимча ,Андижонга ичинглар ачишмаяпдими,қайтинглар энди,қачонгача юрак ховучлаб футбол кўрамиз Андижон ўйнаса,нима кераги бор фалон пулна чет элдан вич-вичларни олиб келиб бефойда ўйнатганимиз,яхши ўйнашсаям майлийди
   
18 sep 15:49:06

18 sep 10:13:51
Safar Safarov
Сурхон шундай ёш таркиб билан кўп жамоага бош огрик булаяпти.
   
18 sep 10:10:40
Бахтиёр Ашуров
Омадингни берсин!
championat.asia
Яндекс.Метрика