“Реал” ҳозирда “Интер” ва “Рома” томонидан Паласиосга жиддий қизиқиш борлигидан хабардор. Шунинг учун ҳам “Реал” 20 ёшли Паласиосни тезроқ ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Қайд этилишича, “Реал” вакиллари футболчининг агенти билан музокара олиб боришга улгурган. Паласиос жорий мавсум Аргентина терма жамоасида дебют қилди.