Latest news

23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  2 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  64 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   3

Расман: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини сербиялик мураббий бошқаради News

Расман: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини сербиялик мураббий бошқаради

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турган Любинко Друлович билан музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар қилгандик.

Бугун, 23 январь куни Миллий олимпия қўмитасида сербиялик мураббий билан расман шартнома имзолаш маросими ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мураббий Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари, ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.

"Ўзбекистон футболига ҳуш келибсиз. Бизнинг асосий мақсадимиз Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма олишдир. Бу йўлда терма жамоамиз учун барча шароитлар яратилади. Сизга мураббийлар штабида ўзбекистонлик мутахассис Равшан Ҳайдаров ёрдам беради. Чунки, у ушбу таркибдаги футболчиларни яқиндан билади", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида сербиялик мураббий билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва ўз олдига қўйилаётган вазифани бажариш учун астойдил меҳнат қилишини таъкидлаб ўтди.

"Авваламбор менга билдирилаётган ишонч учун ўзим ва ёрдамчиларим номидан раҳмат айтаман. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, Токио Олимпиадасига бора оламиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз самарали бўлади", - деди Друлович.

Шундан сўнг томонлар расман шартнома имзоладилар. Маросим якунида мураббий учун эсдалик либоси тақдим этилди.

Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.

Маълумот учун:

Любинко Друлович

Фуқаролиги: Сербия
Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)
Мураббийлик даражаси: УЕФА «ПРО» дипломи эгаси (2007 йил)
Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган

Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – «Агосто» ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. «Партизан» ФК билан Европа лигаси иштирокчиси – 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган – 2017 йил

Шахсий ютуқлари:

Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил.

 

 

Rating: +90   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика