Latest news

11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  0 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  34 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4

“Қўқон-1912” катта мураббийи: “Мухлисларимизга сабр тилаймиз” News

“Қўқон-1912” катта мураббийи: “Мухлисларимизга сабр тилаймиз”

Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

"Биринчи таймда ўйинимиз бироз қовушмади. Йигитларда ўзларига бўлган ишонч етишмади. Иккинчи таймда яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда омад биздан юз ўгирди. Худо хоҳласа, кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Мағлубиятда биринчи навбатда мураббийлар айбдор бўлади. Агар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Учрашув давомида йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга бошқача тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизга сабр тилаймиз. Бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Барча ишқибозларимизга катта раҳмат. Ҳар доим бизни яхши қўллаб туришибди.

Мағлубиятда ҳимоячилар ёки дарвозабонни айбламаган бўлардим. Майдонда 11 киши ўйнайди. Футбол жамоавий ўйин. Натижада барча бирдек айбдор", - дейди Азиз Тўхтабоев.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика